2010 йил 8 январда пойтахтнинг “Dedeman Silk Road Tashkent” отелида болалар, ўсмирлар ва физик жиҳатдан ҳаракати чекланган ёшлар томонидан бажарилган бадиий асарлар, атиқалар ва сувенирларнинг хайрия кўргазма-савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмага, “Dedeman Silk Road Tashkent” отели ҳамда Тошкент шаҳридаги бир қатор коммерция ва жамоат ташкилотлари ёрдамида, UJC Ўзбек-япон касбий Менеджмент Маркази Дастурининг A-Club клуби битирувчилари ташкилотчилик қилдилар. Ушбу хайрия кўргазмада физик жиҳатдан ҳаракати чекланган болалар учун фаолият олиб борадиган 20 дан ортиқ ташкилотлар, жумладан меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб ва интернатлар, жамоат ташкилотлари иштирок этдилар. Ушбу тадбирга ташриф буюрганлар кўз ўнгида мислсиз чиройли ижод намуналари намоён бўлди. Керамикадан ишланган сувенир ва атиқалар, садаф ва мунчоқдан тайёрланган тақинчоқлар, ёғочдан ишланган қутичалар, момиқ ўйинчоқлар, ажойиб қўғирчоқлар барчани ўзининг чиройи, бежиримлиги билан ҳайратга солди. Ҳаётидаги қайсидир сабабларга кўра физик жиҳатдан ҳаракати чекланиб қолган болалар ва қизлар қалбида жўш ураётган ҳис-ҳаяжонлар, ёрқин фантазияларини ўзларининг ижодлари орқали баён этибдилар. Кўргазмада тақдим этилган бу ажойиб ижод намуналарининг муаллифлари мутахассис – уста эмас, балки фақат қўл меҳнати, рассомчилик, бадиий лепка???, тикувчилик, каштачилик тўгаракларида иштирок этувчи бунёдкор ёшлар эканлигига, тадбирга ташриф буюрганларнинг аксарияти қийинчилик билан ишонишарди. Тадбирнинг мусиқий дастури байрам ва хушчақчақлик кайфиятини бағишлаб турди. Ўзбек эстрадаси таниқли артистлари ва болалар – махсус мактаб ва интернатлар ўқувчилари навбати билан мазмунли чиқишлар қилдилар. Болалар, бундай нуфузли даврадаги дастлабки учрашувлари бўлишига қарамасдан, ўзларининг мусиқага бўлган ҳақиқий истеъдоди ва муҳаббатини ёрқин намоён эта олдилар. Болалар томонидан ижро этилган ҳар бир рақс, қўшиқ, шеър аудитория томонидан катта энтузиазм билан қабул қилинди, ҳатто, уларнинг оддий “балли!” хайқириқлари билан қувватлаб турилгани анжуманга кўтаринки руҳ бағишлади. Қалб қўшиқ билан куйлайди! Бунга Ўзбекистон ОИ???нинг Юнусобод бўлинмаси тарбияланувчиси, вокал бўйича ажойиб истеъдод ниҳоли, кўр қиз Феруза Хўжаеванинг севги ҳақидаги инглиз тилида ижро этган романтик қўшиғи гувоҳ бўла олади. “Нашван” вокал-чолғу ансамблининг жонли ижросидаги популяр ашулалари остида болалар, ҳатто, катталар ҳам рақсга тушдилар. Рақслардан сўнг, болалар учун, фуршетда??? тамадди ташкил қилинди. Ушбу тадбир ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади, зеро, ушбу ижод намуналари болаларнинг бутун фикри-зикри, истеъдоди, моҳирлиги ва муҳаббатини қамраган эди. Шу боис ҳам кўргазмага ташриф буюрганлар болалар ишлаган сувенирлар, атиқалар, расмларни иштиёқ билан харид қилдилар, чунки муҳтожлар эҳтиёжи учун мурувват ишларини қилиш мароқли, ахир бундай саъй-ҳаракатлар ички дунёмизни, айниқса, экологик қалбимизни янги довонларга кўтариши аниқ. Алқисса, ушбу тадбирда ҳукмронлик қилган ижобий қувват, болалар қалбидаги муҳаббат ва қўлларидаги қўр ушбу сувенирлар, атиқалар ва расмларда муҳрланиб қолади.
М. Григорьянц |