Глобал экологоик муаммолар ичида энг муҳимларидан бири сайёрамизда биохилма-хилликни асрашдир. Биохилма-хиллик тушунчасига ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар, шунингдек қушларнинг жуда кўп турлари киради. Ана шуларни назарда тутиб БМТ Бош ассамблеяси 2010 йилни Халқаро биохилма-хиллик йили деб эълон қилганини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) расмий сайти эълон қилади. Бу воқеа инсон ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади, бу – сайёрада ҳаётнинг бебаҳо эканлиги ва инсон ҳаёти учун биологик хилма-хилликнинг асос соладиган аҳамиятини эълон қилишдир. Бу йўл билан БМТ халқаро ҳамжамиятни 2010 йилда Ер куррасида биохилма-хилликни сақлаш мақсадида фаол ҳаракат қилишга чорлайди. Инсоннинг ўзи бой биохилма-хилликнинг бир қисми ва ана шу биохилма-хилликни тор-мор этиш ёки сақлаб қолиш ўзимизнинг қўлимиздадир. Биохилма-хилликни бус-бутун сақлаб қолиш учун бу ишга аҳолининг кенг қатламини, шу жумладан ёшларни сафарбар этишимиз керак. Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш давлат ва жамоат ташкилотлари аҳоли ўртасида табиатга, ҳайвонат ва ўсимликлар дунёсига ғамхўрлик билан муомалада бўлишни ташвиқот қилиб биохилма-хилликни сақлаб борасида фаол ҳаракат қилмоқдалар. Куни кеча “Ўзбекистон қушларини ҳимоя қилиш жамияти” “Ўзбекистоннинг 100та қуши” номли рангли плакатни чиқарди. У рангларининг мутаносиблиги, кўпсонли қушларнинг аниқ атамаси билан диққатни ўзига тортади. Плакат мамлакатимизда учиб ўтадиган ва муқим яшайдиган қушлар ҳақида ҳикоя қилади. Шу билан бирга уларниг ёрқин рангли фотосурати, қисқа маълумоти, яшаш жойлари, лотинча, ўзбек ва русча номлари келтирилган. Бу мамлакат халқ таълими ташкилотлари учун ажойиб ўқув қўлланмасидир. Плакат Оролни асраш ҳалқаро жамғармасининг молиявий қўллаши орқали нашр қилиниб Ўзбекистондаги мактаб, лицей, коллеж ҳамда Олий ўқув юртларида бепул тарқатилади. Биз “Ўзбекистон қушларини ҳимоя қилиш жамияти”нинг бу йўналишдаги тадбири келажакда муносиб қўллаб-қувватланишига умид қиламиз.
Р. Ибрагимов |