Оммавий ахборот воситаларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича мақолалар кўпайиб бормоқда. Госкомприроды Республики Узбекистан и его структурные подразделения регулярно проводят пресс-конференции, в ходе которых рассказывают о своей деятельности, представляют изданную экологическую литературу. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг қуйи бўғинларида ўз фаолиятини кўрсатиб ўтадиган матбуот конференциялари мунтазам ўтказилади, экологияга оид нашрлар таништирилмоқда. 15январда Миллий Матбуот марказида Тошкент вилояти Табиатни муҳофазам қилиш қўмитаси томонидан “Юксак экологик маданият – ривожланиш омили” мавзусида матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Матбуот конференциясида олимлар, Республика олий ўқув юртлари вакиллари, жамоатчилик ва мухбирлар иштирок этдилар. Конференция жараёнида вилоят қўмитаси ходимлари амалга оширилаётган тадбирлар, пойтахт вилоятидаги экологик муаммолар ҳақида сўзлаб бердилар. Анъанага кўра тадбир ниҳоясида ташкилотчилар қўмита томонидан нашр қилинган экология йўналиши бўйича чиқарилган адабиётлар тақдимотини ўтказдилар. Тақдим қилинган адабиётлар талаба ва ўқувчи ёшлар қўлига етиб бориши учун Олий, ўрта махсус ва ўрта таълим муассасалари вакилларигп тарқатилди.
Р. Ибрагимов |