«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
          [ uz | eng | ru ]
         

 

 
12 январь
 

Балиқ таомлари кўпайиши йўлида

 
 

 

 

Балиқ ва ундан тайёрланган таомлар аҳоли дастурхони учун мазали ва соғлиқ учун жуда  зарурдир. Мамлакат бозори учун нисбатан меъёрланган нарҳда маҳсулот етказиб берадиган балиқчилик хўжалиги тармоғи ривожланмоқда. Бироқ бугунги кун талаби янги иш жойлари ва фойдани таъминлайдиган, маҳсулдорлик кенг ривож топган, экологик мусоффо саноат тизими барпо этилишини талаб қилади. Бу тадбирни  амалга ошириш учун балиқчилик ва аквахўжалик тармоғида илмий ва таълим фаолиятини ривожлантириш, сунъий сув ҳавзаларида балиқ урчитишда замонавий технологиялардан  кенг фойдаланишни  йўлга қўйиш, ихтиоллог мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш, балиқлар учун нисбатан  арзон ва юқори калорияли озуқа тайёрлаш тармоғини кенгайтириш керак бўлади.
Мамлакатимизда ҳориж тажрибасини ўрганиш ва уни амалда қўллашга қизиқиш катта. Шунга кўра юртимизда балиқчиликнинг барқарор ривожига бағишланган турли доирадаги семинар, конференция ва тренинглар мунтазам ўтказиб турилади. Ана шундай семинар 12 январда пойтахтдаги Гранд Орзу меҳмонхонасида ўз ишини бошлади. БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO)  “Марказий Осиёда балиқчилик соҳасини ривожлантириш дастури”га мувофиқ семинар “Марказий Осиё балиқчилик соҳасида таълим, тренинг ва изланишга бўлган эҳтиёжни баҳолаш бўйича ҳудудий семинар” мавзусида ўтди. Тадбирни Ўзьекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар Академияси Зоология институти ва БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)  амалга оширдилар. Семинар ишида балиқчи мутахассислар, олимлар, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ихтиолог саноатчилар ва Субҳудудий офис ФАО (FAOSEC) вакиллари иштирок этдилар. Улар қатнашчилар билан соҳа ривожи бўйича ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар, муаммолар ва уларни ҳал қилиш ҳақида гапирдилар.
Муҳокама  жараёнида миллий ва ҳудудий текширув ва таълим институтлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, балиқчи мутахассисларни етказиб бериши мумкин бўлган ўқув ташкилотларининг  имкониятларини аниқлаш, сунъий сув ҳавзаларида балиқ турларини етиштирувчи замонавий ускуналарни  айирбошлаш ва ҳудудий балиқчилик соҳасини ўрганишга ҳисса лойиҳаларини тузиш ҳақида умумий фикр ишлаб чиқилди.
Семинар  иши 14 январгача давом этди.

Р. Ибрагимов

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010