«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
          [ uz | eng | ru ]
         

 

 
2 март
 

ЯНГИ КЎРИК ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

 
 

 

 

Европа ва Марказий Осиё тармоғининг Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун 2010 йил мукофоти

ЕВРОПА ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ОЗОН ТАРМОҒИ АЪЗО-ДАВЛАТЛАРИГА ЁКИ УЛАРДАН ОЗОННИ ЕМИРУВЧИ МОДДАЛАР (ОЕМ) ЁКИ ОЕМда ИШЛОВЧИ МАҲСУЛОТ/УСКУНАЛАРИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ САВДОНИНГ САМАРАЛИ РАВИШДА ОЛДИНИ ОЛИШГА МУВАФФАҚ БЎЛГАН БОЖХОНА ВА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИНИНГ АЛОҲИДА ХОДИМЛАРИ ОЗОН ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЕМО МУКОФОТИГА НОМЗОД БЎЛИШЛАРИ МУМКИН

НОМЗОДЛАР МИЛЛИЙ ОЗОН МАРКАЗЛАРИ ТОМОНИДАН ЕМО ТАРМОҒИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИСИГА ТАҚДИМ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ

Халварт Коппен, Минтақавий мувофиқлаштирувчи (Европа ва Марказий Осиё)
ЮНЕП ОТПЭ ОзонЭкшн дастури
Тел.: +33 1443714 32
Факс: +33 1443714 74
Электрон манзил: halvart.koppen@unep.org

ЕМО ТАРМОҒИ 12 МАМЛАКАТДАН ТАШКИЛ ТОПГАН: АЛБАНИЯ, АРМАНИСТОН, БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА, ХОРВАТИЯ, ГРУЗИЯ, ҚИРҒИЗИСТОН, СЮР МАКЕДОНИЯ, МОЛДОВА, МОНТЕНЕГРО, СЕРБИЯ, ТУРКИЯ, ТУРКМАНИСТОН.

БОЖХОНА ВА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИ ЁКИ ЭКСПОРТЧИ ЁКИ ТРАНЗИТ ТАШИШИЛАР МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ГУРУҲЛАРИ/ИДОРАЛАРИ ИШТИРОК УЧУН ТЎЛИҚ ҲУҚУҚҚА ЭГА

Асос
Озонни бузувчи моддалар билан ноқонуний савдо Монреаль Баённомаси тарафларининг кўпчилиги учун жиддий муаммога айланди. Мазкур ноқонуний бизнеснинг давом этишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда: таркибида ОЕМ мавжуд ускуналардан узоқ муддат давомида фойдаланишлик ва натижада ОЕМларга турли соҳалардаги юқори талаб, ишлатилган совутгич ва ҳавони алмаштириш ускуналари, ОЕМ ўрнини босувчи муқобил моддаларнинг ошириб юборилган нархи ОЕМ бўйича катта талаб ва ноқонуний савдо фойдаси ҳамда қонунбузарлар учун паст хавф-хатар билан биргаликда ноқонуний савдо хатарини эътиборга олмасликка олиб келмоқда. Бундан ташқари, ОЕМ ноқонуний фойдаланувчиларнинг муқобил моддаларга ҳамда озон учун хавфсиз ва экология учун безарар моддалардан фойдаланувчи муқобил технологияларга ўтишга истагини пасайтирмоқда.
Хлорфротуглеродлар (ХФУ), тўртхлорли углерод (ТХУ) ва галонларнинг 2010 йил 1 январдан бошлаб муқобил турларига алмаштирилиши ноқонуний олиб кирилган кимёвий моддаларга талабни ошириб юбориши мумкин. Гидрохлорфторуглеродлар (ГХФУ)нинг жадаллаштирилган равишда алмаштирилиши қўшни давлатлар ёки савдо ҳамкорлар ўзгартиришнинг турли жадвалларига риоя қилишлари сабабли муаммоларга олиб келиши мумкин.
Бу борада божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари (экологик инспекциялар ва эко-миршаблар ҳам шу қаторда) ОЕМларни маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсда импорт ва экспорт қилиш масаласи бўйича асосий давлат хизматчилари бўлиб, ўз мамлакатларига Монреаль баённомаси доирасидаги мажбуриятларини бажариш учун имкониятлар яратишга масъулдирлар.
2009 йилнинг 12-14 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида Европа ва Марказий Осиё божхона ва миллий озон марказлари ходимлари учун ўтказилган қонунга риоя қилиш бўйича Тармоқнинг (ҚМТ ЕМА) минтақавий учрашувида Монреаль баённомасига риоя этиш бўйича Кўп томонлама жамғарма томонидан тасдиқланган ҚМТ ЕМА лойиҳасининг бир қисми сифатида божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун махсус мукофотни таъсис этиш таклифи қабул қилинди.
Мақсадлари
Европа ва Марказий Осиё тармоғининг Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун 2010 йил мукофоти озонни емирувчи моддалар (ОЕМ) билан ноқонуний савдонинг самарали равишда олдини олишга муваффақ бўлган божхона ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларга миннатдорчилик билдиришга йўналтирилгандир. Мазкур фаолият Умумжаҳон божхона ташкилоти (УБТ) билан ҳамкорликда божхона ва ҳуқуқ-тартибот органларининг юқори даражади фаолияти ҳамда минтақавий ва глобал миқёсда атроф-муҳит муҳофазаси ишига қўшган ҳиссаларини тан олиш учун амалга оширилади. Ушбу фаолият, шунингдек, Монреаль баённомаси ва унга мувофиқ мақсадларга эришиш миллий стратегияси ҳақида хабардорликни ошириш учун ўз ҳиссасини қўшади.
Мукофот хизматларни тан олиш мақсадида таъсис этилгандир ва қуйидагиларга қаратилгандир:

  • Экологик жиноятлар ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда ОЕМ билан ноқонуний савдонинг олдини олиш учун амалга оширилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор бериш;
  • ОЕМ импорти ва экспортини мониторинг ва назорат қилиш тизими борасида божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг малакасини ошириш;
  • Ноқонуний олиб кирилган кимёвий моддалар ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири орасидаги боғлиқликка урғу бериш;
  • ОЕМ билан ноқонуний савдонинг олдини олиш фаолиятида божхона ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг халқаро иштирокини ошириш.

Кўлами
Европа ва Марказий Осиё минтақавий озон тармоғи аъзо-давлатларига ёки улардан озонни емирувчи моддалар (ОЕМ) ёки ОЕМда ишловчи маҳсулот/ускуналари билан ноқонуний савдонинг самарали равишда олдини олишга муваффақ бўлган божхона ва ҳуқуқ-тартибот органларининг алоҳида ходимлари;
Албания, Арманистон, Босния Ва Герцеговина, Хорватия, Грузия, Қирғизистон, Сюр Македония, Молдова, Монтенегро, Сербия, Туркия, Туркманистон. Божхона ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари ёки экспортчи ёки транзит ташишилар мамлакатларининг гуруҳлари/идоралари иштирок учун тўлиқ ҳуқуққа эга.
Номзодлаш
Ноқонуний савдонинг олдини олишлик расман ҳужжатлаштирилиб, Миллий озон маркази томонидан Озон бўйича котибиятга тақдим этилиши керак. Миллий озон маркази холатнинг қисқача баёнини ҳамда номзодлик аризасини эркин шаклда ЕМО тармоғи мувофиқлаштирувчисига юбориши лозим. Номзодларни бериш сўнги муддати 2010 йил 30 июнь.
Танлов мезонлари
ЮНЕП ОТПЭ ОзонЭкшн дастури раҳбари Озон бўйича котибият ва ЕМО тармоғи мамлакатлари вакиллари билан маслаҳатлашиб 5 нафар номзодларни танлайди. Танлов мезонларига конфискация қилинган ОЕМ ёки таркибида ОЕМ мавжуд/унга боғлиқ маҳсулот/ускуналарнинг миқдори, қилинган саъй-ҳаракатлар, қўлланилган инновацион усуллар ҳамда хабардорликни ошириш мақсадида ушлаб қолинганлик ҳақидаги ахборотнинг тарқалиши кўлами киради.
Мукофот
2010 йилда божхона ва ҳуқуқ-тартибот органларининг алоҳида ходимлари ёки гуруҳ/идора вакиллари учун 5 тагача мукофотлар топширилади. Мукофот сифатида 2010 йилнинг 27 сентябрь – 1 октябрь кунлари Туркманиятоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган қонунга риоя қилиш бўйича ЕМО тармоғининг йиғилишига минтақада ноқонуний ОЕМ савдоси олдини олиш масалалари бўйича ахборот алмашиш ва мунозараларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир холатни тақдим этиш учун таклифнома юборилади.
Тақдирлаш маросимида номзодлар Миннатдорчилик сертификати ва Шараф медали билан тақдирланадилар. Тақдирлаш маросими ва ноқонуний савдо холатлари ҳақидаги матбуот-релизи миллий ОАВлар, бошқа минтақаларнинг озон бўйича тармоқлари ҳамда УБТнинг “Eco-Message” тизимида кенг тақдим этилади.

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010