Оммавий ахборот воситаларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича мақолалар кўпайиб бормоқда. Госкомприроды Республики Узбекистан и его структурные подразделения регулярно проводят пресс-конференции, в ходе которых рассказывают о своей деятельности, представляют изданную экологическую литературу. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг қуйи бўғинларида ўз фаолиятини кўрсатиб ўтадиган матбуот конференциялари мунтазам ўтказилади, экологияга оид нашрлар таништирилмоқда. 15январда Миллий Матбуот марказида Тошкент вилояти Табиатни муҳофазам қилиш қўмитаси томонидан “Юксак экологик маданият – ривожланиш омили” мавзусида матбуот конференцияси бўлиб ўтди.
Диққат янгилик: Ўзбекистон қушлари билан танишинг!
Глобал экологоик муаммолар ичида энг муҳимларидан бири сайёрамизда биохилма-хилликни асрашдир. Биохилма-хиллик тушунчасига ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар, шунингдек қушларнинг жуда кўп турлари киради. Ана шуларни назарда тутиб БМТ Бош ассамблеяси 2010 йилни Халқаро биохилма-хиллик йили деб эълон қилганини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) расмий сайти эълон қилади. Бу воқеа инсон ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади, бу – сайёрада ҳаётнинг бебаҳо эканлиги ва инсон ҳаёти учун биологик хилма-хилликнинг асос соладиган аҳамиятини эълон қилишдир. Бу йўл билан БМТ халқаро ҳамжамиятни 2010 йилда Ер куррасида биохилма-хилликни сақлаш мақсадида фаол ҳаракат қилишга чорлайди. Инсоннинг ўзи бой биохилма-хилликнинг бир қисми ва ана шу биохилма-хилликни тор-мор этиш ёки сақлаб қолиш ўзимизнинг қўлимиздадир. Биохилма-хилликни бус-бутун сақлаб қолиш учун бу ишга аҳолининг кенг қатламини, шу жумладан ёшларни сафарбар этишимиз керак.
Ранглар мутаносиблиги табиатга маҳлиё. ХХY “Рассом ва Табиат” анъанавий кўргазмаси
Роса чорак аср муқаддам Юрий Чернишев бошчилигидаги бир гуруҳ рассомлар - тасвирий санъат иштиёқмандлари биринчи “Рассом ва Табиат” кўргазмасини ташкил қилган эдилар. Мана, 25 йилдан бери Рассомлар Академиясининг саройлари кўргазма мавсумини анъанавий кўргазмани ўтказиш билан ниҳояладилар. Бу кўргазмада 25 йил мобайнида ўзбек тасвирий санъати намоёндаларининг бир неча қобилиятли авлоди иштирок этдилар. Чорак аср мобайнида авлодлар алмашинади, таъб майллари ва услублар ўзгаради, лекин атроф-муҳитни ўрганиш ва касб маҳоратини оширишга бўлган ҳаракат ўзгармай қолади. Тиришқоқ ва изланувчан рассом учун атроф олам ўзининг турли чексиз кўриниши билан авваломбор табиатдир. Унинг на бошланиши ва на ниҳояси мавжуд, замонда ва маконда чексиз, ўзлуксиз ўзгариш ва ҳаракат ҳолатида. Ташриф буюрувчилар шонли санани нишонлаган кўргазмага келиб айнан шу нарсага амин бўлдилар. Бунда тасвирий санъатнинг акварель ҳамда мойбўёқли асарларидан
Балиқ ва ундан тайёрланган таомлар аҳоли дастурхони учун мазали ва соғлиқ учун жуда зарурдир. Мамлакат бозори учун нисбатан меъёрланган нарҳда маҳсулот етказиб берадиган балиқчилик хўжалиги тармоғи ривожланмоқда. Бироқ бугунги кун талаби янги иш жойлари ва фойдани таъминлайдиган, маҳсулдорлик кенг ривож топган, экологик мусоффо саноат тизими барпо этилишини талаб қилади. Бу тадбирни амалга ошириш учун балиқчилик ва аквахўжалик тармоғида илмий ва таълим фаолиятини ривожлантириш, сунъий сув ҳавзаларида балиқ урчитишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, ихтиоллог мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш, балиқлар учун нисбатан арзон ва юқори калорияли озуқа тайёрлаш тармоғини кенгайтириш керак бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР
Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлари, шу жумладан “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги, “Қўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш туғрисида” ги, “Халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисида”ги, “Бутунжаҳон меросни тўғрисида”ги ва яна бир қатор конвенциялар бўйича унинг халқаро мажбуриятларини амалга ошириш ҳисобланади. Булар Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этилдаиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ва бошқалар.
2004 йил декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги янги қонун қабул қилинди.
2010 йил 8 январда пойтахтнинг “Dedeman Silk Road Tashkent” отелида болалар, ўсмирлар ва физик жиҳатдан ҳаракати чекланган ёшлар томонидан бажарилган бадиий асарлар, атиқалар ва сувенирларнинг хайрия кўргазма-савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмага, “Dedeman Silk Road Tashkent” отели ҳамда Тошкент шаҳридаги бир қатор коммерция ва жамоат ташкилотлари ёрдамида, UJC Ўзбек-япон касбий Менеджмент Маркази Дастурининг A-Club клуби битирувчилари ташкилотчилик қилдилар. Ушбу хайрия кўргазмада физик жиҳатдан ҳаракати чекланган болалар учун фаолият олиб борадиган 20 дан ортиқ ташкилотлар, жумладан меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб ва интернатлар, жамоат ташкилотлари иштирок этдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДОТС Регионал Марказида “Ўпка саломатлигига амалий ёндошув” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. “Ўзбекистонда иқлим ўзгаришидан саломатликни асраш” Лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташкилотчилик қилдилар. Фтизиатрлар, умумий амалиёт шифокорлари ва қишлоқ врачлик пунктлари ходимларини Бишкек шаҳрида ўқиб келган тренерлар ва Қирғизистон давлат Тибибёт институтининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича доцентлари, “Ўпка саломатлигини мустаҳкамлаш ” қирғиз – фин Лойиҳасининг экспертлари ўқитишди. Семинарда Қорақалпоғистоннинг 20 та шимолий туманларидан 20 нафарга яқин шифокорлар иштирок этдилар.
5 январда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги ҳужжатли фильмлар Халқаро Кинофестивали старт олди
Қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоғининг самарали ривожи учун об-ҳаво ўзгариши, атмосфера ҳавосининг ифлосланганлиги даражаси, тупроқ ва юза сувларнинг аҳволи тўғрисидаги ахборот ва маълумотлар жуда зарур. Ушбу вазифани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон гидрометереология Маркази (“Узгидрометцентр”) амалга оширади. Яқин ўтмишда ушбу ахборот ва маълумотлар вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар орасида “Бюллетень” шаклида, Ўзбекистон гидрометереология Марказининг сайтига жойлаштирилган ҳолда, тарқатилар эди.
5 январда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги ҳужжатли фильмлар Халқаро Кинофестивали старт олди
Табиий муҳитга салбий таъсирнинг ошиши, унинг шакллари ўсишининг ўзгариши хилма-хиллиги билан боғлиқ замонавий жараён, актуал асосий муаммо сифатида, дунёнинг табиий сақланишини олдинга суради.
Шу сабабдан жаҳон ҳамжамияти кейинги йилларда экологик муаммолардан қаттиқ ташвишда эканлигини намоён этмоқда. Дунё раҳбарларининг дунёдаги экологик ҳолатни ижобий тарафга ўзгартириш йўлларини топиш мақсадида Копенгаген (Дания) да ўтказилган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Саммитида йиғилишгани бунга гувоҳлик беради.
«Евро-3» тоифадан паст автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш ман этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 декабрдаги Қарорига асосан, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб, ЕВРО – 2 ва ундан кам бўлган экологик даражадаги “М2”, “М3” ва “N2” тоифалардаги автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси худудига киритилиши тақиқланади.
2010 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига, Ташқи иқтисодий фаолият товар рақами (ТР ТИР) 8703 ва 8705 кодларига тўғри келадиган махсус транспорт воситаларидан ташқари, юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жихозланган “ЕВРО – 3“ экологик даражадан кам бўлмаган меъёрларига мувофиқ бўлган фақат “М2”, “М3” ва “N2” тоифаларидаги Янги автотранспорт воситаларига экологик сертификатлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси худудига киритилишини билдирилди.