«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
Bosh sahifa Yangiliklar Jurnal Nashriyot Ko'rsatgichlar [ uz | eng | ru ]
Ko'rik tanlovlar Foto-galereya Bolalar sahifasi Qonunchilik hujjatlari Sayt xaritasi
2009 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Iyun
Mart
Fevral
2008 yil
2007 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust

 

 
23 сентябрь
 

Ғарбий Тяншань ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон Мерослари Рўйхатига ошиқмоқда

 
 

 

2002 йилда ўтказилган Бутунжаҳон мерос Қўмитаси 26-сессиясида Бутунжаҳон мероси ҳақидаги Будапешт декларациясини қабул қилиб, барча шерикларни дунё меросини асрашни асосий стратегик мақсадлар, жумладан зарурлиги таъкидланаётган “Бутундунё Мерослари рўйхати имкониятларини маданий ва табиий бойликларнинг туҳфа этилган ва географик мувозанатланган гувоҳ сифатида юксалтириш”ни бажариш орқали қўллашга чақирди. Ўзининг буюк тарихий ўтмиши ва кўпсонли турли тарихий, маданий ва табиий ҳудудлари бўлишига қарамай Марказий Осиё Бутунжаҳон Мерослар рўйхатида кам кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунга келиб минтақадаги беш мамлакат ҳудудида жойлашган атиги тўққизта маданий ва бир табиий ҳудуд Бутунжаҳон Мерослар рўйхатига киритилган. Таққослаш учун, бугунги кунда (2009 йилгача) бу рўйхатга 890 та ҳудуд қайд этилган. Улардан фақатгина 176 таси табиий меросдан иборат.

>>>>>

 
 
23 сентябрь
 

Ўзбекистонга янги технология ва озиқ-овқатлар кириб келмоқда

 
 

 

Озиқ-овқат саноатида замонавий ускуналарнинг кенг қўлланиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этади. Ўзбекистон аҳолисини озиқ-овқатлар билан таъминлаш вазифаси мамлакат агросаноат тизимининг асосий соҳалари бўлмиш қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатлари зиммасидадир. Юртимиз қишлоқ хўжалиги пахта хом ашёси, табиий тоза хўл мева ва сабзавотлар, ипак пилласи ва қоракўл ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Соғлиқ учун хавфсиз озиқ-овқатлар ва оёқда собит қишлоқ хўжалигисиз соғлом авлодни вояга етказиш мумкин эмаслиги боис озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари катта аҳамият касб этади.

>>>>>

 
 
23 сентябрь
 

Амалий экология мактаб қошида

 
 

 

Чилонзор туманидаги 101-сонли ўрта мактабда “Амалий экология мактаб қошида – истиқбол ва тажрибалар” мавзусида долзарб суҳбат бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказиш ташаббуси билан Тошкент шаҳар Жамоат уюшмаси «EKOLANDSKAPE» ННТ чиқди. Ушбу мактабда «EKOLANDSKAPE» мактаб экологик марказнинг очилиши учрашувга сабаб бўлди. Долзарб суҳбатда Ўзбекистон Экология ҳаракати ҳамда “Экомактаб” ННТ вакиллари, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Фан ва техника тараққиёти тарғибот ва ташвиқот бўлимининг етакчи ходимлари, Халқ таълими бошқармаси ходимлари, туман 19-даҳаси жамоатчилик фаоллари, мактаб ўқитувчилари, қизиққан ота-оналар, Республика ёшларининг «Bioekosan» ўқув-услубий мажмуаси услубчилари иштирок этдилар. Муҳокамада экология таълимининг ривожи мавзуси илгари сурилди. Мажлис иштирокчилари ўсиб келаётган ёш авлодда экологик маданият саводхонлигини шакллантириш борасида иш олиб борилаётганлигини таъкидладилар. Бу борада шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Республика ёшларининг «Bioekosan» ўқув-услубий мажмуаси, «Chinor ENK» экологик нашриёти ва Минтақавий экологик марказнинг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси муносиб фаолияти алоҳида таъкиланди.

>>>>>

 
 
22 сентябрь
 

Халқаро ҳаракатлар жипслашуви ҳудуд экологик муаммолари ечимининг муҳим омилидир

 
 

 

Бугун табиат муҳофазасининг кўп муаммолари глобал тус олмоқда. Озон қатламининг емирилиши, глобал исиш ва иқлимнинг ўзгараётгани анчайин маълум глобал экологик муаммоларга киради. Шу муносабат билан бутун дунёдаги давлат тизими ва жамоатчиликнинг эътибори экологик муаммолар ва уларни ечишга қаратилган. 21 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон Экологик Ҳаракати, «Камолот» ЁИҲ ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти халқаро экспертлар иштирокида “Марказий Осиёда экологик аҳвол ва барқарор ривожланиш масалалари” мавзуида долзарб суҳбат ташкил этишди. Тадбирда долзарб экологик муаммолар ва уларнинг ечимида халқаро кучларнинг жипслашуви муҳокама қилинди. Долзарб суҳбат ишида Япония, Германия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Индонезия, Россия, Норвегия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари фуқаролик институтлари вакиллари ва экспертлари иштирок этдилар.

>>>>>

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2009