«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
Bosh sahifa Yangiliklar Jurnal Nashriyot Ko'rsatgichlar [ uz | eng | ru ]
Ko'rik tanlovlar Foto-galereya Bolalar sahifasi Qonunchilik hujjatlari Sayt xaritasi
2009 yil
Dekabr
Iyun
Mart
Fevral
2008 yil
2007 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust

 

 
12 октябрь
 

Браконьерлик билан курашишнинг яна бир услуби

 
 

 

Нима учун инсонга бугун овчилик керак? Милтиқ билан панада йиртқични кутаётганда ёки қармоқ ёҳуд спиннинг билан сув бўйида ўтирганда дабдурустдан тушунасанки, сен айнан ўз ишинг билан машғулсан, табиат узоқ давр мобайнида сени шунга тайёрлаган ва буткул шунинг учун яратган. Антрополия ва тарих дарсликларининг барчасида “овчилик ва териб ейиш билан кун кўрган” деган сўзлар учрайди. Бу бизнинг аждодлар, ибтидоий одамлар тўғрисидадир. Ҳозир ҳар ким дўконга кириб, дейлик, қалпоқ ёки мўйнали пўстин, бозорга ўтиб бир парча гўшт ёки балиқ харид қилиши мумкин. Унда нима учун инсон қуролланиб ва яроғлар билан шайланиб ўша йиртқич билан яккама-якка чиқади, табиат офатлари, об-ҳаво балолари, ноқулайликларга чидайди?

>>>>>

 
 
09 октябрь
 

Фавқулодда омон қолган ҳайвонлар тарихи

 
 

 

Техасслик (АҚШ) тадқиқотчи ва Ҳайвонат оламини ҳимоя қилиш уюшмаси ходимлари Мьянмеда филлар босган сўқмоқлар оралаган ўтиб бўлмас бамбукзорлардан иборат Rakhine Yoma Elephant қўриқхонасида беш дона аракан тошбақаларини топдилар.
Аракан ўрмон тошбақаси Heosemys depressa (маҳаллий номланиши - Pyant Cheezar) ҳажм жиҳатидан унчалик катта эмас, камдан-кам ҳолларда 25 см дан ортади. Тарихан бу қуруқликда судралиб юрувчилар Аракан провинциясида яшаган. Мьянме аҳолиси қадимдан бу тошбақани озуқа сифатида истеъмол қилган ва тиббиёт дориси сифатида фойдаланиш натижасида қирган. Популяцияси деярли буткул йўқ қилинган ва охирги юз йилликда бу тошбақалар йўқ бўлиб кетган деб қараларди. Бироқ ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида Heosemys depressa яна онда-сонда Осиё бозорларида пайдо бўла бошлади. Энди яна олимлар тирик зотларини топишди ва топилма популяциянинг тикланганига гувоҳлик беришига умид боғладилар.

>>>>>

 
 
09 октябрь
 

Сураткаш бўлсанг, ўзингни кўрсат!

 
 

 

Фотография кашф этилиши билан ҳаётни турли кўринишда акс эттириш имкони яратилган. Дастлабки фотоаппаратлар қўпол, сурат чиқариш мураккаб ва кўп вақт талаб этадиган жараён эди. Ҳозир рақамли аппарат ҳатто профессионал бўлмаганларга ҳам сония ичида сифатли суратга олиш имконини яратди. Профессионал ва ҳаваскорлар томонидан олинган кўплаб қизиқ ва бетакрор суратлар эътибордан четда ётибди. Ана ўшаларни оммавий нашрга чиқариш учун сураткашларнинг турли танловлари ўтказилади.
Sony World Photography Award халқаро ташкилоти шундай профессионал ва ҳаваскор сураткашларнинг фототанловини ўтказади. Ушбу фототанловда қайси мамлакатдан бўлишидан қатъий назар хоҳлаган фуқаролар қатнашиши мумкин. Яратилган суратларни топшириш муддати 4 декабргача.

>>>>>

 
 
08 октябрь
 

Нени кузда санаймз?

 
 

 

3 октябрда “Жайрон” Экомарказида ҳайвонларни рўйхатга олиш иши поёнига етказилди. Тадбир анъанага айланган ва ҳар йили амалга оширилади. Бу йил бўйи қилинган машшақатли ишнинг натижасини кўришдир.
Экомарказ ходимлари ва рўйхатга олишга жалб қилинган кўнгиллилар учун кузги рўйхат масъулиятли, узоқ кутилган ва тантанали тадбирдир. Ҳар йили унда юздан ортиқ киши иштирок этади. Бу йил жайрон парваришхонаси ходимларига Тошкент Миллий Университети, Самарқанд ва Бухоро Давлат университетлари талабалари, Ёшларнинг Тошкент экологик тармоғи вакиллари, Қоровулбозор шаҳар ҳарбий қисм солдатлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги Давбионазорат вакиллари ёрдам қўлини чўздилар.

>>>>>

 
 
08 октябрь
 

Инсон фаровонлиги ва саломатлиги учун

 
 

 

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида кенг қамровда олиб борилаётган ислоҳотлар тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилишнинг асосий омилларидан биридир. Юртимизда янги тиббий-соғлиқни тиклаш мажмуалари, оилавий поликлиникалар, касалхоналар, диспансерлар қуриш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий ускуналар билан жаҳозлашга жуда катта эътибор бериляпти. Бу жараёнда халқаро ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланиляпти.
Жаҳоннинг илғор соғлиқни сақлаш тажрибаси, ташҳис қўйишнинг замонавий усуллари ва тиббиёт соҳасидаги янги ускуна ва анжомлар билан таништириш мақсадида МКК “Ўзкўргазмасавдо” ОАЖнинг кўргазмалар саройида 6-8 октябрда «ЎзТибКўргазма-2009» II Халқаро тиббиёт ихтисослаштирилган кўргазмаси ташкил этилди.

>>>>>

 
 
08 октябрь
 

Реклама саноати Ўзбекистонда

 
 

 

Бутун жаҳонни қамраб олган иқтисодий инқирозга қарамай, Ўзбекистонда саноатнинг турли йўналишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаш ва қайта ишлаб чиқариш мутассил ривожланмоқда. Маҳсулотларнинг сифати тобора ортиб бормоқда. Ишлаб чиқарувчиларимиз олдида маҳсулотлар рекламасининг етишмаслиги муаммоси кўндаланг турибди. Бунинг устига ёрқин, ранг-баранг, шу билан бирга содда ва жўн қўлланиладиган реклама етишмайди. Ўзбекистонда реклама саноати такомиллашиб бораётган бўлса-да, тажриба етишмаётганлиги сезилади, замонавий дизайн ютуқларини тадбиқ этишда фикр алмашиш, ушбу соҳадаги янгиликларни ўрганиш зарар қилмайди. Шунинг учун мамлакат бозорига рекламанинг замонавий йўналиш ва ғояларини, матбаа ва дизайн, бетакрор реклама анжомлари, хом ашёлар, безатиш ютуқларини киритиш мақсадида II Халқаро “Реклама саноати ва Матбаа” кўргазмаси ташкил қилинмоқда.

>>>>>

 
 
07 октябрь
 

Матбаачилар кўриги

 
 

 

Яқин ўтмишда ахборот майдони оқ-қора форматдаги китоб ва оммавий ахборот ноширлик воситалари билан фаолият юритган. Нашриёт-матбаа соҳасининг кенг ривожланиши билан китоб, газета, журналлар, плакатлар ва рисолаларни ранг-баранг безаш шароити юзага келди. Реклама иши ва қадоқлаш соҳасига камалак ранглар оралади.
Юртимиз бозорида ўз хизматини таклиф қилаётган кўплаб ноширлик ва матбаа ташкилотлари пайдо бўлди. Бугуни кунда Ўзбекистонда бир минг тўрт юздан ортиқ босмахоналар муваффақият билан иш юритмоқда.
Уларнинг ўз муваффақиятларини намойиш этиш, бошқа босмахона ва нашриётлар тажрибалари билан ўртоқлашиш ва ўрганиш хоҳишлари табиийдир. Шунинг учун 7-9 октябрда “Ўзкўргазмасавдо”да ўтказилган навбатдаги 11 Халқаро кўргазма мутахассислар ва ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилди:

>>>>>

 
 
06 октябрь
 

Глобал иқлим ўзгариши шароитида соғлиқ муҳофазаси

 
 

 

Тошкентдаги  «Пойтахт» бизнес-марказида  «Иқлим ўзгариши билан Ўзбекистонда соғлиқни ҳимоя қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича миллий йўналтирилган мажлис бўлиб ўтди. Лойиҳа Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзгидромет, Табиатни муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистоннинг бир қанча бошқа муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг Ўзбекистонда амалга оширилишининг мақсадларидан бири иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланишининг миллий миқёсдаги таъсирини ҳисобга олиш имкониятини кенгайтириш ва миллий мослашув, иқлим ўзгариши муносабати билан соғлиқни сақлаш мақсадида фавқулодда об-ҳаво ҳодисаларига тайёргарлиги билан   иқлим ўзгаришига тайёргарлик ва таъсирланиш дастурини ишлаб чиқаришдир. Лойиҳа қуйидаги уч таркибни ўз ичига жамлайди: биринчи – ўпка соғлиғига амалий ёндошув; иккинчи – ҳаво сифати ва атроф муҳит; учинчи – озиқ-овқат рациони.

>>>>>

 
 
06 октябрь
 

Яшаш жойларини ҳимоя қилиш куни

 
 

 

Ҳар йилнинг 6 октябрида бутун дунёда шундай кун ўтказилади. Бу кун 1979 йили ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда табиий яшаш жойларини ҳимоя қилиш Европа конвенцияси доирасида тасдиқланган. Инсон аллақачондан бери ўз фаолияти билан табиатга таъсир қилиб, уни ўзгартириб келмоқда.  
Йиллар давомида қишлоқ хўжалигининг ўзлаштирилиши, яйловзорларда чорванинг ўтлаши, шаҳарлар майдонининг йириклашуви, турли табиий қазилма бойликларнинг қазиб олиниши, ҳар хил завод ва фабрикалар сингари саноат корхоналарининг қурилиши натижасида катта ҳажмдаги табиат ошёнларига путур етмоқда. Эрамизнинг XIX асри давомида ер куррасидан 150 турдаги сут эмизувчи (асосан йириклари) ва 139 турдаги қуш ғойиб бўлган.

>>>>>

 
 
05 октябрь
 

Диққат: танлов!
Ёшлар инновацияси иқлим ўзгариши муаммолари ечимига қўшилган ҳиссадир

 
 

 

Иқлимнинг глобал ўзгариши учун ҳар бир кимса масъул. Ҳозирги вақтда иқлим ўзгариши ўрмончилик, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва иқтисодиётнинг кўплаб бошқа қатламларини қамраб олаётир. Иқлим ўзгаришининг табиат экотизими бутунлиги, биологик хилма-хиллик, инсон саломатлиги, сув манбалари, тошқинлар ва қурғоқчиликлар содир бўлиш оралиғига таъсири аллақачон кузатилган ва инсоният тез орада фаол чоралар кўрмаса, бу таъсир фақат кучайиб боради. Глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабларидан бири инсон фаолияти натижасида ажралиб чиқаётган газлар (80 фоизи карбонат ангидрид) ҳисобланади. Дунё олимлари иқлим ўзгариши оқибатларининг олдини олиш учун шу чиқарилаётган буғхона газлари миқдорини кескин камайтиришга чақирмоқдалар.

>>>>>

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2009