Инсоният тараққиётга интилгани сари қадар хилма-хил ёввойи ўсимлик ва ҳайвон турлари камайиб бормоқда. Одамлар сони кўпайиши, янги усуллар ва техникалар жорий этилиши билан биргаликда ушбу жараён ҳам тезлашмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида майдонлар ўзлаштирилиши оқибатида ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар турлари яшаш жойлари йўқ бўлиб ёки камайиб кетмоқда. Ҳаттоки олимлар ушбу турларнинг ривожланишини ўргана олмаяптилар.
Стерх билан ҳам худди шундай ҳолат юзага келди. Стерх ёки оқ турна (лат . Grus leucogeranus) — Россиянинг шимолий ҳудудларига хос эндемик тур ҳисобланади. Узоқ муддат давомида шу қушнинг биологияси ўрганилмаган эди. Фақатгина 1973 йилда турналарни муҳофаза қилиш Халқаро жамғармаси тузилиши билан орнитологлар томонидан ушбу қушга эътибор кучайди.
>>>>> |