«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
Bosh sahifa Yangiliklar Jurnal Nashriyot Ko'rsatgichlar [ uz | eng | ru ]
Ko'rik tanlovlar Foto-galereya Bolalar sahifasi Qonunchilik hujjatlari Sayt xaritasi
2009 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
lAvgust
Iyun
May
Fevral
2008 yil
2007 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust

 

 
8 май
 

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти бонг урмоқда: болаларимиз соғлиғи ҳавф остида

 
 

 

Ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ва иқлимни ўзгариши, атроф муҳитга, инсон саломатлигига, айниқса болалар саломатлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Умум дунё иқтисодий инқироз бу жараённи баттар оғирлаштирмоқда. Шуни муносабати билан, Бутун дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, барча Европа ва Марказий Осиё давлатларини, аҳолийни ажралмас қисми бўлган болаларни соғлиғини сақлаш, уни тизимини мустаҳкамлашга чақирди. Бу масалалар, 27-29 апрель кунлари Бонн (Германия) шаҳрида юқори даражада ўтказилган якунловчи учрашувни асосий мавзуси бўлди. Бу учрашув, атроф муҳит ва соғлиқни сақлаш бўйича, 2010 йил баҳор ойида италияни Парма шаҳрида ўтказиладиган, 5-чи Европа Вазирлар Конференциясига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтди. Бу йиғинда, Европа ва Марказий Осиё давлатларидан жами 53 та вакил қатнашди.

>>>>>

 
 
7 май
 

Барқарор молиялаштириш стратегияси

 
 

 

5 май куни, «Пойтахт» меҳмонхонаси мажлислар залида, «Барқарор молиялаштириш стратегияси» номи билан семина-тренинг ўз ишини бошлади. Семинар-тренинг ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикасидаги Минтақавий Экология Маркази ваколатхонаси, Ўзбекистон Нодавдат ва Нотижорат Миллий ассоциацияси. Семинар-тренинг ишида, Республикани турли вилоятларидан келган, 20 та нодавлат нотижорат экология ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Семинар-тренинг машғулоти жараёнида иштирокчилар: ташкилот бюджетини режалаштириш, ресурслар тури ва манбаларини таҳлил қилиш, ҳамкорлик ва ресурсларни ишга жалб қилиш амалиётлари билан танишадилар.

>>>>>

 
 
5 май
 

Грипп «А» халқаро кучларни, жаматчилик соғлиқни сақлаш соқасини ривожлантиришга сафрбар қилади

 
 

 

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти шанба куни, дунё бўйича A/H1N1 гриппи билан касалланганлар сони 615 кишига етганлигини маълум қилди, аммо Америка қитасидан бошқа жойларда барқарор тарқалиш йўқ.   
Хукумат талаби билан кўпгина давлатлар ва гўшт саноати вакиллари, бундан кейин янги гриппни «Чўчқа гриппи» деб атамасдан, вирусни техник -«грипп A(H1N1)» номи билан аташни талаб қилишди, чунки уларни фикрича тушунмовчиликка олиб келмоқда. Мутаҳассисларни, чўчқа гўштини истаъмол қилиш соғлиқа зарар келтирмайди деб уқтиришларига қарамай, касалланишдан қўрқиб, уни истеъмол қилишдан воз кечмоқдалар. Экспертларни фикрича, бунинг натижасида чўчқачилик саноатида катта молиявий йўқотиш бўлиши мумкин.

>>>>>

 
 
4 май
 

Қуёшли келажак йўлида

 
 

 

Қуёш – Ерга яқин юлдузлардандир, бошқалари биздан жуда узоқда жойлашган. Масалан, бизга яқин юлдуз Проксима, алъфа Центавр тизимида жойлашган бўлиб, Қуёшдан 2500 баробар узоқда жойлашган. Қуёш, Ер учун – кучли космик энергия манбъайи ҳисобланади. У ўсимлик ва ҳайвонот олами учун, иссиқлик ва ёруғлик беради, ҳамда Ер атмосферани муҳим таркибини шакиллантиради. Қуёш, Ер сайёрасини экологиясини белгиловчи омилдир. У сиз, Ер юзида ҳаёт учун зарур бўлган ҳаво қатлами бўлмас эди – ҳаво, суюқ азот океанига айланган ва қуруқликларни сирти муз билан қопланган бўларди. Биз ерликлар учун, Қуёшни аҳамияти шундан иборатки, уни ёнида бизни сайёрамизни мавжудлиги ва унда ҳаётни пайдо бўлишидир.

>>>>>

 
 
4 май
 

«Иқлим ва биз»

 
 

 

Нафақат олимларга, балки бутун ер юзидаги оддий одамларга ҳам, иқлимни беқарорлигини ортиши ва уни ўзгариб туриши маълум. Биз, довуллар, сув тошқинлари, ҳароратни кескин тушиб кетиши, ноқулай об-хаво шароитини тез-тез гувоҳи бўлмоқдамиз. Мутаҳассис бўлмаган одамга, нега шундай бўлаётгани тушунарсиздир. Шунга ўҳшаш иқлимни ўзгариш жараёни, илгари ҳам бўлган. Нима учун охирги ўн йилда, иқлимни исиб кетиши бу қадар ҳавотир уйғатмоқда? Нега, иқлим фалокати ҳақидаги башоратлар пайдо бўляпти, наҳотки дунёни сув босиши ёки совуқдан ҳалок бўлишлик, инсониятга катта хавф туғдирса, ахир навбатдаги музликлар даври ҳақида ҳам гапиришяптику?

>>>>>

 
 
1 май
 

Янгича фикрлар.

Иккинчи республика ярмаркаси.

 
 

 

5 май куни, «Пойтахт» меҳмонхонаси мажлислар залида, «Барқарор молиялаштириш стратегияси» номи билан семина-тренинг ўз ишини бошлади. Семинар-тренинг ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикасидаги Минтақавий Экология Маркази ваколатхонаси, Ўзбекистон Нодавдат ва Нотижорат Миллий ассоциацияси. Семинар-тренинг ишида, Республикани турли вилоятларидан келган, 20 та нодавлат нотижорат экология ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Семинар-тренинг машғулоти жараёнида иштирокчилар: ташкилот бюджетини режалаштириш, ресурслар тури ва манбаларини таҳлил қилиш, ҳамкорлик ва ресурсларни ишга жалб қилиш амалиётлари билан танишадилар.

>>>>>

 
 
1 май
 

Экология ва соғлиқни сақлаш масалалари

 
 

 

30 апрель куни, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги тиббиёт колледжида, Ўзбекистон Экология ҳаракатини семинари бўлиб ўтди. « Қишлоқ аҳолисини экология ва тиббиёт маданиятини оширишда тиббиёт ҳамшираларини ролини ошириш» мавзусидаги ушбу семинар, «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилди. Унда тиббиёт колледжини 250 дан ортиқ талабаси қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ҳаракати раисини ўринбосари, профессор Умида Комилова, мамлакатда экологик вазият ва аҳоли соғлиғини сақлаш мавзусида маъруза ўқиди, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишда тиббиёт ҳамшираларини роли ҳақида, Экология ҳаракатини ҳодималари Зульфия Шоалимова ва Сурайё Шукуржоновалар гапириб беришди.

>>>>>

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2009