Тошкентда 2009-йил 26-27 март кунлари Ўзбекистонда Ер бойликларини Бошқариш бўйича, Марказий Осиё давлатлари ташаббуси дастури биринчи бўлими натижаларини муҳокама қилиш юзасидан миллий семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий гидрометеорология ҳизмати семинар ташкилотчиларидандир. У Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда вайронагарчиликка қарши курашишни, координат-фаолиятни ташкил қилиш бўйича жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон ўзига ҳос иқлим шароити сабабли, тупроқ шўрлаши, кўчиб юрувчи қумларни тарқалиш ҳавфи, чанг бўронлари ва қурғоқчилик муаммоларига дуч келмоқда. Қишлоқ хўжалик фаолиятида яроқли ер майдонларининг камлиги, табиат бойликлари ва ер-сув манбъаларидан фойдаланишни, самарадор янги йўналишларини излаб топишни мажбур қилмоқда. Республика ҳавфсизлиги ва барқарорлигини ривожлантиришга эришишнинг бир қисми бўлган, вайронагарчилик билан курашиш муҳимлигини тушунган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати ер инқирозига боғлиқ вайронагарчилик, қурғоқчилик муаммоларини ҳал қилиш чора-тадбирларини қўлламоқда
>>>>>
|