«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
Bosh sahifa Yangiliklar Jurnal Nashriyot Ko'rsatgichlar [ uz | eng | ru ]
Ko'rik tanlovlar Foto-galereya Bolalar sahifasi Qonunchilik hujjatlari Sayt xaritasi
2010 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust
Iyul
Iyun
May
Aprel
Mart
Fevral
2009 yil
Iyun
Mart
Fevral
2008 yil
2007 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust

 

 
26 февраль
 

Келажакдаги экологик барқарорлик ёшлар қўлида

 
   

Ҳукумат томонидан ёшларнинг таълим олишига, шунингдек иқлим ўзгариши, биохилма-хилликни асраш, чўлланишнинг олдини олиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш каби экология ва атроф-муҳитнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда ёшлар ўрнини кўтаришга катта эътибор берилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қишлоқ, сув хўжаликлари ва экология масалалари Қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан 26 февралда Ўзбекистон Миллий Университетининг Мирзо Улуғбек номли Маданият саройида думалоқ стол атрофида “Баркамол йили”га бағишлаб “Экологиянинг болзарб муаммолари ва уларни ҳал қилишда ёшларнинг ўрни” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қишлоқ, сув хўжаликлари ва экология масалалари Қўмитаси раиси Хамробой Раззоқов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий Университети ректори Ғафуржон Муҳамедов, Ўзбекистон республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Нариман Умаров

>>>>>

 
 
26 февраль
 

Тошкент аэропорт божхонасида ноёб юк ушланди

 
   

Биохилма-хилликка қирон келтирадиган хавфлардан бири ноёб ва йўқолаётган флора ва фауна турларини овлаш ва савдо қилишдир. Ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сотилиши ҳатто қурол билан савдо қилишдан ҳам ўтиб кетиб, наркотик моддалар савдосидан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан ноқонуний савдо қилишдан тушадиган фойда 500дан 1000 фоизгача бўлиб, йиллик оборот дунё бўйлаб 10 миллиард АҚШ доллари атрофида экан. Товар айирбошлашнинг асосий қисми қонундан ташқарида амалга оширилади. Атроф-муҳитни асраш бўйича кўплаб халқаро шартномалар, битимлар ва конвенциялар орасида кўпроқ амал қилинадигани 1973 йилда тузилган Йўқолиш хавфи остида қолган ҳайвонот ва ўсимликлар турлари билан савдо қилиш халқаро Конвенцияси (СИТЕС) дир.

>>>>>

 
 
26 февраль
 

Баҳор - янгиланиш даври

 
   

Баҳор қишки уйқудан уйғониш ва янгиланиш давридир. Руҳшунослар бу фаслни хонадон ва офислар интеръерларини янгилаш учун энг қулай давр деб ҳисоблашади. Инсон бутун тирик мавжудотнинг бир қисми сифатида яшаш манзилини баҳорда янгилашга, хусусий таъбга, замонавий талабга ва йўналишларга қараб уни қайта жиҳозлашга ҳаракат қилади. Интернет тўрида сайт шаклида ўз ваколатхоналарига эга компаниялар ҳам табиат қонунларига монанд замон билан ҳамнафас тарзда ижобий томонга силжиб фаолият юритадилар.

 
ECONEWS.UZ Ўзбекистон Экологик портали ўз ўқувчилари олдида бутунлпй янги кўринишда намоён бўлди. Фойдаланувчиларга қулайлик тариқасида сайтнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. «Чинор ЭНК» Экологик нашриёт компанияси ходимларининг сайъ-ҳаракати билан сайтнинг янги кўринишида соҳадаги янги анъана ва янгиликларни намоён этиш билан бир вақтда ўтган йилдаги муваффақият ва нуқсонлар унутилмади.

>>>>>

 
 
23 февраль
 

Қишлоқ хўжалиги дастури ҳосилдорликни кўтариш ва фермерлик хўжаликларининг ривожига кўмак беради

 
   

2010 йилда АҚШ томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳа ҳосилдорликни деярли уч баробарига кўпайтирадиган ўсимликшунослик технологияларига фермерларни ўқитиш мақсадида 2009 йил ўсиш даврида ажратилган 5та намойиш участкаларини 26тага етказиш йўли билан кенгайтирилади. Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ хўжалиги алоқаларини кенгайтириш” (AgLinks) Дастури узум ва мевали, нок, олма, беҳи, олча ва шафтоли каби баъзи дарахтлар ҳосилдорлигини оширишга қаратилган. - Қишлоқ хўжалигининг алоҳида қимматга эга маданий бундай навлари бозорда нисбатан анча харидоргир бўлгани боис фермерлар қўлланилиши осон янги технологияларни ўзлаштириб кўп даромад олишлари мумкин,- дейди Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ Агентлиги (USAID) билан "AgLinks" Дастурини амалга ошириш учун шартнома тузган "Development Alternatives Inc." (DAI) компанияси ваколатхонасининг минтақавий директори Чарльз Мей. – Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Мавжуд навлар ҳосилдорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

>>>>>

 
 
23 февраль
 

2010-2015 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури экологик ташаббуслар ривожи ва келажак лойиҳаларда янги даврни очади

 
   

Куни кеча БМТнинг уч агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўзаро алоқада янги давр бошланганини кўрсатиб 2010-2015 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурини имзоладилар. Ўзбекистон 1992 йилда БМТнинг тенгҳуқуқли аъзоси бўлди, бир неча ой ўтиб, 1993 йилда Тошкентда БМТнинг биринчи Ваколатхонаси очилди. Ҳозирги вақтда БМТнинг еттита агентлиги ўз фаолиятини юритмоқда. Мазкур янги воқеа БМТ билан Давлатимиз, шунингдек Ўзбекистон халқининг ҳамкорлигида янги давр бошланганини, шунингдек, сифатли даражага чиққанлигини таъкидламоқда ва Мингйилликнинг ривожланиш мақсадини (МРМ) амалга ошириш ишида унга янги туртки бергандир. - Янги Ҳаракат Дастури имзоланиши муносабати билан БМТ Ҳукумат ва Ўзбекистон халқи билан биргаликда ҳаракатда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг ижобий ўзгаришига таъсир ўтказишга йўналтирилган янада яқин ва чуқурроқ ҳамкорликка киради,- дейди БМТнинг доимий координатори ва БМТРД нинг доимий вакили Анита Нироди хоним.- Сўнги йилларда бизнинг Ўзбекистондаги фаолиятимиз миқёси кенгайди, Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари(МРМ)га етадиган охирги муддат бўлган 2015 йилга келиб биз мамлакатни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз, шунингдек МРМ кўрсаткичлари бўйича инсон тараққиётидаги муваффақиятларига гувоҳ бўламиз.

>>>>>

 
 
20 февраль
 

Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги Ўзбекистонда

 
   

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликни қўлга киритган вақтдан бошлаб Япония ҳукумати мамлакатнинг иқтисодиёти, саноати ва экологияси ривожига ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда, стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ўзбекистон Япония томонидан кўрсатилаётган беғараз қўллаб-қувватлашни ҳис қилмоқда. Бугунги кунгача кунчиқар мамлакат биз билан иқтисодиётнинг кўп тармоғидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилмоқда. Улар Ўзбекистонни қўшиб Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақавий ҳамкорликни муҳим билади ва 2004 йилда “Марказий Осиё+Япония” Диалогини уюштиришди. Диалог “Хилма-хилликка эъзоз”, “Рақобат ва координация” ва “Очиқ ҳамкорлик”ка асосланган. Япония ҳукумати минтақавий ҳамкорликни кенгайтирар экан, 2010 йилни “Япония ва Марказий Осиё ҳамкорлиги йили” дея эълон қилди. 1993 йилда Ўзбекистондан биринчи стажёрлар Японияга юборилган.

>>>>>

 
 
19 февраль
 

Тошкент аэропорт божхонасида ноёб юк ушланди

 
   

Биохилма-хилликка қирон келтирадиган хавфлардан бири ноёб ва йўқолаётган флора ва фауна турларини овлаш ва савдо қилишдир. Ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сотилиши ҳатто қурол билан савдо қилишдан ҳам ўтиб кетиб, наркотик моддалар савдосидан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан ноқонуний савдо қилишдан тушадиган фойда 500дан 1000 фоизгача бўлиб, йиллик оборот дунё бўйлаб 10 миллиард АҚШ доллари атрофида экан. Товар айирбошлашнинг асосий қисми қонундан ташқарида амалга оширилади. Атроф-муҳитни асраш бўйича кўплаб халқаро шартномалар, битимлар ва конвенциялар орасида кўпроқ амал қилинадигани 1973 йилда тузилган Йўқолиш хавфи остида қолган ҳайвонот ва ўсимликлар турлари билан савдо қилиш халқаро Конвенцияси (СИТЕС) дир.

>>>>>

 
 
19 февраль
 

«Сафар халтасидаги кутубхона» немис тилини ўзлаштиришга ва табиатни ўрганишга ёрдам беради

 
   

Унча катта бўлмаган аёзли танаффусдан сўнг, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги каби Тошкентда симоб устуни юқорига судралиб кетди.
Об-ҳаво яна барқарор исиш бормоқда. Қуёш чарақлаб чиқиб турибди, қор қолдиқлари эриб улгурмоқда. Мавсум охирида қиш ўзини бир намойиш этмоқчи бўлди чоғи, ўзбекистонликларни қор ва унча қаттиқ бўлмаган совуқ билан “сийлади”. Чунки бу йилги қиш мавсумида аҳоли энди қорни кўришдан умидини узганди.
Ҳақиқатан ҳам, метеорологлар бу йил нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг барча ҳудудларида аномал иссиқ ва анча қуруқ қиш бўлишини тахмин қилган эдилар.

>>>>>

 
 
17 февраль
 

2010 йилги об-ҳаво аномалиялари

 
   

Унча катта бўлмаган аёзли танаффусдан сўнг, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги каби Тошкентда симоб устуни юқорига судралиб кетди.
Об-ҳаво яна барқарор исиш бормоқда. Қуёш чарақлаб чиқиб турибди, қор қолдиқлари эриб улгурмоқда. Мавсум охирида қиш ўзини бир намойиш этмоқчи бўлди чоғи, ўзбекистонликларни қор ва унча қаттиқ бўлмаган совуқ билан “сийлади”. Чунки бу йилги қиш мавсумида аҳоли энди қорни кўришдан умидини узганди.
Ҳақиқатан ҳам, метеорологлар бу йил нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг барча ҳудудларида аномал иссиқ ва анча қуруқ қиш бўлишини тахмин қилган эдилар.

>>>>>

 
 
12 февраль
 

Ўзбекистонда халқаро стандартлардан фойдаланиш

 
   

Атроф табиий муҳитни бошқариш бошқарув тизимининг умумий олий устунликлари қаторига кириб бормоқда. Атроф табиий муҳитни бошқариш тизими экологик масалаларни ташкил қилиш тартиби ва босқичма-босқич ечимини топиш манбаларини жойлаштириш, табиий жараёнларга мунтазам баҳо бериш ҳамда вазифаларни тақсимлаш орқали таъминланади. Бошқариш элементларидан бири сифатида татбиқ этилган табиатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими менеджмент ҳудудининг яхши белгиси ҳисобланади ва инвестициявий тортиш кучини оширади. Табиатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини татбиқ этиш максимал имкониятлар орқали экологик катастрофаларнинг олдини олиш имконини беради. Табиатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими соҳаси сиёсати ва экологик хавфсизликни таъминлашдан асосий мақсад – мақбул атроф муҳитга бўлган ҳуқуқни, хўжалик ва бошқа таъсирлар натижасида вужудга келаётган салбий фаолиятдан ҳимоя қилиш ҳамда ифлослантириш оқибатларини тугатиб, уни огоҳлантириш ҳисобига, атроф-муҳитнинг сифатини соғломлаштириш ва яхшилашдан иборат.

>>>>>

 
 
11 февраль
 

Баркамол авлоднинг таълими ва малакаси

 
   

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ёшларнинг таълим олишга, касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган интилиши қувватланади ва рағбатлантирилади.
Ундан ташқари ёшлар учун нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам таълим олиш имконияти мавжуд. Ҳукуматимиз томонидан уларнинг касб ва йўналиши яқин касбларни эгалалашларида ёрдам қилинмоқда ва Ўзбекистон ривожининг ўз моҳиятини белгилашига катта аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ташкил этадиган ёш авлоднинг таълими соҳасида амалга ошириш лозим бўлган барча имкониятларни беришга йўналтирилган. Бу борада ўқув ва илмий муассасаларнинг моддий-техник базаси ривож топаётгани, замонавий коллеж ва лицейлар қурилаётгани, ўқув ва махсус адабиётлар нашр этилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ. Ахир, 2010 йилни мамлакатимизда “Баркамол авлод йили” деб аталгани ҳам бежиз эмас.

>>>>>

 
 
10 февраль
 

Қорақалпоғистон Республикасида БССТнинг лойиҳаси амалга оширилмоқда

 
   

Германиянинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш Федерал Вазирлиги иқлим муҳофазаси халқаро ташаббуси доирасида Жанубий-Шарқий Европа ва Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитига саломатликни мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмоқда. “Иқлим ўзгариши оқибатларидан саломатликни муҳофаза қилиш” лойиҳасининг амалга ошиши эса “Орол муаммолари ва уларнинг аҳоли генофонди ҳамда ўсимликлар дунёсига таъсири” мавзуидаги халқаро анжуман резолюцияси талабларини бажариш билан боғлиқ бўлиб, лойиҳаги вазифалар Қорақалпоғистон Республикасида тўла-тўкис ижро этилишига БССТнинг Европадаги ҳудудий бюроси масъул ҳисобланади.

>>>>>

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010