«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
Bosh sahifa Yangiliklar Jurnal Nashriyot Ko'rsatgichlar [ uz | eng | ru ]
Ko'rik tanlovlar Foto-galereya Bolalar sahifasi Qonunchilik hujjatlari Sayt xaritasi
2009 yil
Iyun
Mart
Fevral
2008 yil
2007 yil
Dekabr
Noyabr
Oktyabr
Sentyabr
Avgust

 

 
30 декабрь
 

Ҳурматли муштарийлар, дўстлар ва ҳамкасбалар!

 
 

 

Ўтиб кетаётган 2009 йилни кузатар эканмиз, ушбу йил бутун таҳририят жамоаси учун катта аҳамият касб этди, десак муболаға бўлмайди. Ахир айнан шу йили «Экология хабарномаси» журналининг 100-сони чиқди. Бу ўтилган йўлга яна бир назар ташлаш, оралиқ якунларни чиқариш, ютуқлар ва камчиликларни таҳлил қилишга туртки берди. Журналнинг илк сони чиққан пайтдан бошлаб журнал кам сонли идоравий нашрдан ихтисослаштирилган ахборот-таҳлилий ва илмий-амалий оммабоп журналга айланди, ундаги мақолалар нафақат рус ва ўзбек тилларида, балки инглиз тилида ҳам босилмоқда. «Экология хабарномаси – Экологический вестник» юртимиз билан бирга хорижда ҳам дўстлар орттирди, муштарийлар доирасини кенгайтирди.
Бугунги кунда ажойиб анъанага айланган алоҳида мавзуга бағишланган махсус сонларни чоп этиш тажрибаси яхши натижаларга олиб келди.

>>>>>

 
 
29 декабрь
 

Жўра Камолович Саидовнинг илмий, педагогик ва жамоатчилик фаолияти

 
 

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Жўра Камолович Саидовнинг таваллуд топганига 100 йил тўлди.
Ж.К. Саидов 1909 йил 29 декабрда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида хизматчилар оиласида туғилган. 1927 йили Педагогика техникумини тугатгач Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги таянч мактабида ўқитувчи лавозимида ишлаган. 1932 йили Ж.К. Саидов Самарқанддаги Ўзбекистон давлат академиясининг табиат-математика факультетини битириб, биология соҳасидаги илмини мукаммаллаштира бошлаган. Шу йилдан унинг сермаҳсул илмий-педагогик фаолияти бошланди, аввал пахтачилик институтининг ботаника кафедрасида ассистент лавозимида, сўнгра Қўқондаги тиббиёт ишчи факультетининг биология соҳасида катта ўқитувчи, кейинчаликда эса, ботаника кафедрасининг доценти ҳамда шу кафедранинг мудири лавозимида, 1943 йилдан бошлаб, Самарқанддаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги институтида директор лавозимида фаолият кўрсатган. У ўсимликлар морфологияси ва анатомияси, физиологияси ва умумий ботаника фанларидан маърузалар ўқиб, аспирантларга раҳбарлик қилган.

>>>>>

 
 
28 декабрь
 

Зоологлар экология муаммоларини ҳал қилади

 
 

 

Кейинги йилларда биологик хилма-хилликни яратиш ва асраш муҳим экологик муаммога айланди. Бутун дунё бўйлаб биохилма-хилликни асраш учун улкан ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Янги қўриқхоналар, резерватлар барпо этилмоқда, қонуний базанинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда.
Барқарор ривожланиш учун биохилма-хилликни асраш муҳимлигини ҳисобга олиб Ўзбекистон 1995 йилда Халқаро биохилма-хиллик Конвенциясига, 1997 йилда эса йўқолиш хавфи остида қолган ёввойи ўсимлик ва ҳайвонат дунёси турлари билан савдо қилиш бўйича Халқаро Конвенцияга, 1988 йилда кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш конвенциясига қўшилди. Ўзбекистон Республикаси биохилма-хиллик бўйича Конвенция қабул қилган мажбуриятларини адо этиб 1998 йилда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Стратегия ва Ҳаракат Дастурини ишлаб чиқди. Ўзбекистон  Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Стратегия ва Ҳаракат дастурини бажарилиб шу йиллар мобайнида бир қанча халқаро лойиҳалар амалга оширилди, ҳайвонат ва ўсимлик дунёсини асраш ишида шубҳасиз фойдалар келтирган икки жилдлик «Ўзбекистон Қизил китоби» нашр этилди.

>>>>>

 
 
25 декабрь
 

Яйловзорлардан фойдаланишда фан ва таълим интеграцияси

 
 

 

Курраи заминда инсоннинг нооқилона яккаҳокимлиги оқибатида табиатдаги экологик меъёр ўзгариши биз инсонларни табиатдан фойдаланиш назарияси ва усулларимизни қайта кўриб чиқишга ундайди. Бугун инсон тафаккурини саноатда ҳам, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам табиатлаштириш жуда далзарб муаммо сифатида кўндаланг турибди.
Қишлоқ хўжалиги борган сари илмийлашмоқда. Физика, кимё, биология ва бошқа фанлардаги йирик кашфиётлар табиий бойликлардан жадал фойдаланишга омил яратмоқда. Қишлоқ хўжалиги барча соҳаларининг илмий-техник ўсиши билан биосфера ривожи  қонунларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

>>>>>

 
 
24 декабрь
 

“Сетора” гуруҳи: “Экологик муаммоларни ҳал этиш учун ҳар биримиз ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак!”

 
 

 

Савол: Сизларнинг атроф табиий муҳитига ва экологияга муносабатингизни билишни истардик.
Ш. – Биз табиатни жуда севамиз ва кундалик ҳаётимизда унга нисбатан жуда тартибли муносабатда бўламиз. Атроф табиат муҳитининг бетакрор чиройини, унинг атрофимиздаги ҳайвонларини ва ўсимликларини, тоза ҳавосини сақлаб қолиш, адашмасак, ҳар бир маданиятли ва тарбия топган инсоннинг хоҳиши бўлса керак.
Н. - Экология- долзарб мавзу ва биз Сайёрамизда бўлаётган воқеъликлардан жуда хавотирдамиз. Агар, ҳар биримиз ушбу маҳобатли муаммонинг ечимига ўзимизнинг кичкина бўлса ҳам ҳиссамизни қўша олсак, бу муаммонинг ҳаётига чек қўйилишига ишончим комил. Зеро, кўп ҳолларда, бу борадаги барчага маълум оддий қоидаларга риоя қилиш, кундалик ҳаётимизда мавжуд имкониятларни қадрлаш ва асраб-авайлаш зарур бўлади, холос. Мен барқарор ривожланишнинг “Глобал (кенг миқёсда) мушоҳада –локал (чекланган) ҳаракат қил!” шиори нуқтаи назарини қувватлайман.

>>>>>

 
 
23 декабрь
 

Дастурхонимизнинг  хилма-хиллигига эришамиз

 
 

 

Бундан 120 йил илгари Ўзбекистон ҳудудида сабзавотларнинг фақат 9 тури( ! ) қовун, қовоқ, сариқ ва қизил сабзи, турп, редиска, бошоқли пиёз, саримсоқ пиёз, исмалоқ; семизўт (гулбеор) эса, ёввойи ҳолида ўсиб ётарди ) етиштириларди, холос. Ундан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сабзавотларнинг бошқа турлари жорий этилди. Уларнинг сирасида энг таниқлилари картошка, помидор, бақлажон, тарвуз, бодринг, болгар гармдориси ва бошқалар. Бир қатор навлар бўйича кўп йиллар сортосмен (нав алмашиши) содир бўлмади. Масалан: “Марғилон”номланган аччиқ гармдори 1950 йилдаёқ маҳаллийлаштирилган эди. Давр ўтиши билан сабзавотларнинг кўп навлари ўзининг хиллик, касалликларга қарши барқарор курашувчанлик хислатларини йўқотиб, бошқа навлар билан чатишиб кетиб, нав аралашмасига айланган. Ушбу жараёнларни енгиб ўтиш ва сабзавотларнинг янги нав ҳамда йўналишларига эришиш учун кўп йиллар селекция ва маҳаллийлаштириш ишларини амалга ошириш зарур бўлади.

>>>>>

 
 
22 декабрь
 

Экологлар ҳазиллашади

 
 

 

Экологлар ҳазиллашади
Балиқчи катта балиқни тутиб олди.

- Бечора балиқча, - раҳми келди наридан ўтиб кетаётган бир аёлнинг.

- Биласизми, - жавоб берди балиқчи, – агар анграйиб, оғзини очиб турмаганида бундай аҳволга тушмасди.

***

- Итингиз аҳмоқ экан. Мен унга нон ташласам, у мени тишлаб олди.

>>>>>

 
 
18 декабрь
 

Ўзимиз учун ҳайвонот боғининг сеҳрли дунёсини кашф этамиз “Майда сутэмизувчилар” бўлими

 
 

 

Давримизнинг ҳайвонот боғлари кўплаб муҳим ва долзарб вазифаларни ўзида жам этганлиги билан эътиборлидир. Биринчи навбатда, у, Сайёрамизнинг турли ҳудудлари фаунаси вакилларидан жамланган ҳар хил жониворларнинг турларини сақловчи муассасадир. Бу ерда жониворлар учун табиий шароитларга максимал яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратилган. Бундай шарт-шароитни ташкил қилиш мақсадида хайвонот боғи бўйича минглаб мутахассислар биологиянинг табиатдаги тутган ўрнини ўрганишади, кейин эса, жониворларни сунъий шароитда – ҳайвонот боғларида боқиш услубларини ишлаб чиқиб, мунтазам такомиллаштириб борадилар. Бу борада барча ҳайвонот боғларининг ижодий ва илмий алоқалари муҳим аҳамият касб этади. Тошкент ҳайвонот боғи учун, у 2000 йилдан бери аъзо бўлган Ҳайвонот боғлари ва Аквариумлар ЕвроОсиё регионал уюшмаси(ЕАРАЗА)нинг ҳайвонот боғлари бўйича изланишлари материаллари катта ахборот манбаси ҳисобланади.

>>>>>

 
 
18 декабрь
 

“Экология хабарномаси” - ”Экологический вестник” журналининг 11-сони нашр этилди

 
 

 

“Экология хабарномаси” - ”Экологический вестник” журналининг 11-сони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 50 йиллик юбилейи муносабати билан табрик билан бошланади. Табрикда илм-фан, маданият, санъат соҳаларига Қорақалпоғистон арбобларининг қўшган оламшумул ҳиссалари ҳақида сўз юритилган.
Журналнинг бу сони долзарб ва қизиқ масалаларга жуда бой.
Табиий толалар йилида ўзбек пахтасининг ғолибона юриши” мақоласи ўқувчини пахта хомашёсини ишлаш қоидалари ва экологик меъёрларга риоя қилиш ҳамда ўзбек пахтасининг дунё бозоридаги муваффақиятлари ҳақида хабардор қилади.
Иқлим ўзгариши шароитида, маҳаллий даражада тадбиқ этилиши талаб этилаётган шошилинч чора-тадбирлар ҳақида Л.Стайшюнайте мақоласидан билиб олиш мумкин. У, ҳар биримиз қўшган озгина бўлса-да ҳиссамиз, иқлим ўзгаришини тўхтатишга ёрдам бўлишини таъкидлаб, ҳамюртларимизнинг барчасини бу борада фаолликка чорлайди.

>>>>>

 
 
17 декабрь
 

Бизнес чиқимларини ва атроф муҳитга салбий таъсирни камайтиришнинг 15 усули

 
 

 

Агар корхона раҳбари бўлсангиз, молиявий чиқимларни иложи борича камайтириш ҳақида бош қотиришингиз табиий. Чиқим қисмининг мунтазам ортиб бориши сиз бошқараётган тузилма даромадининг ва фаолияти самарадорлигининг ошишига ёрдам бермайди. Mike Michalowicz берган бир нечта оддий маслаҳатлар молиявий харажатлар «юкини» енгиллаштиради ва корхонангизнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтиришга ҳам кўмаклашади. Шунинг учун бу тавсияларни қўшсамара берадиган маслаҳатлар деб аташ ўринли, чунки «бир идишда» ҳам молиявий фойда, ҳам экологик наф.

>>>>>

 
 
15 декабрь
 

Тошкентнинг экологик муаммолари жамоатчилик эътиборида

 
 

 

2009 йилнинг 15 декабрида Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида “Тошкент шаҳрининг экологияси” мавзусида давра учрашуви ва “Она шаҳрим экологияси – Тошкент шаҳри 2200 ёшда” танлови ғолибларини расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Чинор”ЭНК Экологик ноширлик компанияси ва Марказий Осиёнинг Ўзбекистондаги регионал Экологик Маркази ваколатхонаси томонидан Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи муносабати билан эълон қилинган эди. Давра учрашувида Тошкент шаҳрининг маҳалла қўмиталари, Халқ таълими бошқармаси, олий ўқув юртлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон пойтахтининг нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Учрашув кун тартиби бўйича дастлаб “Она шаҳрим экологияси – Тошкент шаҳри 2200 ёшда” танлови ғолибларини тақдирлаш масаласи амалга оширилди. Танлов Тошкент шаҳрининг экологик муаммоларини.ёритувчи журналистлар ўртасида қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди:

>>>>>

 
 
4 декабрь
 

Республика Тиббий терапия ва тиббий реабилитация махсус илмий-амалий Марказининг ривожланиш босқичлари

 
 

 

“Чинор”ЭНК экологик нашриёти “ Республика Тиббий терапия ва тиббий реабилитация махсус илмий-амалий Маркази 90 ёшда (1919-2009 й.й.) китобини нашр этди. Ушбу муассаса авваллари Н.А.Семашко номидаги курортология ва физиотерапия илмий тадқиқот институти деб аталган. Рисола китохонларни Республика Тиббий терапия ва тиббий реабилитация махсус илмий-амалий Марказининг шаклланиши тарихи ва ривожланиш босқичлари билан имкон даражасида батафсил таништиради. Ушбу Марказ тарихини, умуман олганда, республикамиз тарихининг бир қисми деса ҳам бўлади, чунки унинг фаолиятида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми ривожининг асосий босқичлари намоён бўлади. Даволашнинг физик услублари институти 1919 йилнинг 6 февралида ташкил топган. Институтга раҳбар этиб профессор Слоним Соломон Ильич, даволаш бўлими мудирлигига профессор Р.И.Евсеев тайинланишган. У пайтда институт 20 нафар касалга мўлжалланган койкага, кунига 100 нафаргача амбулатор касалларни даволашишга қабул қилиш имкониятига эга бўлган.

>>>>>

 
 
3 декабрь
 

Ахборот маконини ривожлантира бориб

 
 

 

Глобал ахборот тармоғи бўлмиш Интернет тармоғининг ривожланиши билан юқори фойдаланишни такомиллаштириш тизими ахборот тармоқлари, маълумотлар банкини сақлаш манбаларининг ривожи, кейимнги йилларда бутунжаҳон муаммосига айланди. Бу борада мамлакатимизда фақат энди ривожланиши бошланаётган Географик ахборот тизими муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон илғор тажрибасидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг кўп соҳаларда илгарилашга ёрдам беради. Бу – кўчмас мулк объектлари кадастрининг, ер ресурсларининг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ривожи демакдир. Ўз навбатида, Географик ахборот тизими кадастр тизимининг ривожи, технологияни ҳисобга олиш, юритиш ва ахборот манбаларини регионлар даражасида бир маромда мунтазам янгилаб туришга имконият яратади ва ҳ.

>>>>>

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2009