«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
          [ uz | eng | ru ]
         

 

 
26 февраль
 

Баҳор - янгиланиш даври

 
 

 

 

Баҳор қишки уйқудан уйғониш ва янгиланиш давридир. Руҳшунослар бу фаслни хонадон ва офислар интеръерларини янгилаш учун энг қулай давр деб ҳисоблашади. Инсон бутун тирик мавжудотнинг бир қисми сифатида яшаш манзилини баҳорда янгилашга, хусусий таъбга, замонавий талабга ва йўналишларга қараб уни қайта жиҳозлашга ҳаракат қилади. Интернет тўрида сайт шаклида ўз ваколатхоналарига эга компаниялар ҳам табиат қонунларига монанд замон билан ҳамнафас тарзда ижобий томонга силжиб фаолият юритадилар.
ECONEWS.UZ Ўзбекистон Экологик портали ўз ўқувчилари олдида бутунлпй янги кўринишда намоён бўлди. Фойдаланувчиларга қулайлик тариқасида сайтнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. «Чинор ЭНК» Экологик нашриёт компанияси ходимларининг сайъ-ҳаракати билан сайтнинг янги кўринишида соҳадаги янги анъана ва янгиликларни намоён этиш билан бир вақтда ўтган йилдаги муваффақият ва нуқсонлар унутилмади. Мартда бизнинг ахборот ресурсимиз ўзининг биринчи шонли сана – ахборот бозорида экологик янгиликлар билан ўрин олганига 5 йил бўлганини нишонлади. Ўтган беш йил давомида нашриётимизнинг асосий маҳсули бўлган «Экология хабарномаси- Экологический вестник»   журнали ва унинг электрон кўринишининг бирламчи аксини корпоротив интернет саҳифасида реклама қилиб бугунги кунда сайт шу ном билан тўлиқ мутақил ва дадил ҳаётни кечирмоқда. Кўптилли эко-портал (мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади) қўшимча ахборот хизматларини кўрсатади. Ўтган вақт ичида 1700дан ортиқ мақолалар жойлаштирилган, манба 5000 дан ортиқ бетда ифодаланган. Атроф-муҳитни қўриқлаш билан боғлиқ бўлган воқеаларни ифодалайдиган ахборотлар, танлов ва семинарлар, тренинг ва экологик ҳаракатлар тезда эълон қилинади. Ҳамма янгиликлар фотосуратлар  билан изоҳланади. Кўп ахборотлар алоҳида хусусиятга эга. Бошқа Интернет, шу жумладан халқаро ресурсларда ECONEWS.UZ сайтидан янгиликлардан цитата келтириш одат тусига кирган. Қилинган ишларнинг натижасини ресурсга ташрифдан ҳам кўриш мумкин. Кунига 150 дан ортиқ одам ундан фойдаланади, 300дан ортиқ саҳифа кўрилади. Ташриф ва фойдаланиш амалда ички ва ташқи фойдаланувчилар сонида деярли тенг. Ахборотларнинг уч тилда бериши ҳам бунга туртки бўлади. ECONEWS.UZ сайти нафақат мустақил ҳаётга қадам қўйди, балки янги ғоя ва фикрлар учун синов майдонига ҳам айланди. Марказий Осиёда муқобил энергетика, ресурстежамкорлик ва чиқиндиларни бошқариш мавзуларига бағишланган ахборот ресурслари бунга ёрқин мисол бўла олади. Доимий рукнлардан ENERGY.ECONEWS.UZ ва WASTE.UZ. каби етарли муваффақиятли ва ташрифли ахборот ресурслари ўсиб чиқди. Ташкилотимиз жамоаси ахборот маҳсулотларимиз миқёси ва мақолалар савияси ўсиши устида доим тер тўкади. Бу ECONEWS.UZ сайти визуал манбаларининг қатьий ўзгариши, вазифасининг ижобийлашуви ва жойлаштирилаётган мақолалар кунлик ҳиссасининг анчайин ортиши боғланган. Айни пайтда манба мавзулари кенгайиши бўйича услубли ва мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Биз сайтимизда Сизнинг бўлишингиз мумкин қадар кенг ахборотли ва қулай амалга ошиши мақсадида фойдаланувчиларнинг барча талаб ва истакларини инобатга олишга ҳаракат қилганмиз. Янгилик ва аналитик мақолаларни шарҳлаш имкони сайтимиз ўқувчилари учун ажойиб янгилик бўлиб, яқин орада ўзимиз томондан ҳам қизиқ ва фойдали ахборотлар киритилиши қўшилади. Бу ҳамма ўзгариш ва киритилган янгиликлардан асосий мақсад сайтимизни янада қизиқ, ахборотларга йўғрилган қилиш, фойдаланувчилар ташрифи янада қулай бўлиши учундир.

Ҳурмат билан  «Чинор ЭНК» Экологик нашриёт компанияси жамоаси

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010