«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
          [ uz | eng | ru ]
         

 

 
23 февраль
 

2010-2015 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури экологик ташаббуслар ривожи ва келажак лойиҳаларда янги даврни очади

 
 

 

 

Куни кеча БМТнинг уч агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўзаро алоқада янги давр бошланганини кўрсатиб 2010-2015 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурини имзоладилар. Ўзбекистон 1992 йилда БМТнинг тенгҳуқуқли аъзоси бўлди, бир неча ой ўтиб, 1993 йилда Тошкентда БМТнинг биринчи Ваколатхонаси очилди. Ҳозирги вақтда БМТнинг еттита агентлиги ўз фаолиятини юритмоқда.
Мазкур янги воқеа БМТ билан Давлатимиз, шунингдек Ўзбекистон халқининг ҳамкорлигида янги давр бошланганини, шунингдек, сифатли даражага чиққанлигини таъкидламоқда ва Мингйилликнинг ривожланиш мақсадини (МРМ) амалга ошириш ишида унга янги туртки бергандир. - Янги Ҳаракат Дастури имзоланиши муносабати билан БМТ Ҳукумат ва Ўзбекистон халқи билан биргаликда ҳаракатда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг ижобий ўзгаришига таъсир ўтказишга йўналтирилган янада яқин ва чуқурроқ ҳамкорликка киради,- дейди БМТнинг доимий координатори ва БМТРД нинг доимий вакили Анита Нироди хоним.- Сўнги йилларда бизнинг Ўзбекистондаги фаолиятимиз миқёси кенгайди, Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари(МРМ)га етадиган охирги муддат бўлган  2015 йилга келиб биз мамлакатни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз, шунингдек МРМ кўрсаткичлари бўйича инсон тараққиётидаги муваффақиятларига гувоҳ бўламиз.
Кейинги олти йиллик давр ўзаро алоқаларида тўрт жабҳа муҳими деб ойдинлаштирилди. Уларнинг орасида “Барқарор ривожланиш хусусиятлари интеграцияси билан бўлган атроф-муҳит миллий сиёсат ва дастурларга” мавзуси алоҳида ўрин тутади. БМТРД Матбуот хизматининг хабар беришича атроф-муҳит муҳофазаси ва энергетика кучлари табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга, иқлим ўзгариши ва тикланадиган энергетика манбаларига, шунингдек институционал ва маҳаллий миқёсдаги ҳамкорликнинг чуқурлаштиришга йўналтирилади. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экология билан шуғулланадиган жамоатчилик, мутахассислар ва экспертлар Ўзбекистондаги БМТРД ташаббусидаги ва ўтказилаётган ҳамма лойиҳалар минтақа миқёсида кўплаб экологик муаммоларни ҳал қилишда улкан аҳамиятга эгалиги, лойиҳалар доирасидаги фаолият юқори савияда олиб борилаётгани, танланилган йўналишлар долзарб ва талабгирлиги ҳақида якдил бир фикрдалар. Бугунги кунда БМТнинг Атроф-муҳит ва эгергия бўлими Халқаро донор жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон табиий ресурслари ва табиатни муҳофаза қилишни бошқаришга мутасадди маҳаллий жамоатчилик ва давлат агентликларига кўмак бермоқда. Бўлим фаолияти институционал кучни ривожлантириш, биохилма-хилликни асрашга барқарор ва таъсирли ўсиш муносабатлари, ер ресурсларини барқарор бошқаришга эришиш, раҳбарлар ва сара маҳаллий жамоатчилик миқёсида очиқ энергия хизматлари ва иқлим ўзгариши оқибатларини камайтиришга хабардорлик ва ижозатни ошириш учун тикланадиган энаргияга технологияларни жорий этиш орқали экологик администрация ва бошқарувни кучайтиришга қаратилган.
Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ)нинг Кичик Грантлари Дастури доирасида минтақа миқёсида маълум экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўплаб ўринли, қизиқ ва зарур ғоялар амалга оширилди. КГД нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва Маҳаллий уюшмалар ташкилоти(МУТ)нинг иқлим ўзгариши оқибатлари ва унинг олдини олиш, биохилма-хилликни асраш, чегарадош сувларни асраш, турғун органик ифлословчилар таъсирини камайтириш, шунингдек ГЭЖ масъулиятни олган операцион дастурлар, яъни маҳаллий уюшмалар учун ҳаётни таъминловчи барқарор манбаларни бунёд этиш билан бир вақтда ернинг таназзулга учрашининг олдини олиш тадбирларини қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунга келиб “Ўзбекистонда Мусаффо Ривожланиш Механизми учун имкониятларни яратиш” БМТРД лойиҳаси катта ижодий натижаларга эришди. “Қорақалпоғистон ва Қизилқум чўлларидаги таназзулга учраган ерларда экотизим барқарорлигини амалга ошириш” ва “Амударё дарё дельтаси ва Қорақалпоғистонда тўқай ўрмонларини сақлаш ва қўриқланаётган ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаг” лойиҳалари Ўзбекистондаги ноқулай экологик минтақаларидаги муаммолар йиғимини ечишга қаратилган. “Ўзбекистон нефть-газ секторида биохилма-хилликни асраш тамойилларини интеграциялаш”, “Ўзбекистондаги ижтимоий-маиший объектлар энерготаъсирини ошириш”, “Мақсадли институционал мустаҳкамлаш ва профессионал ривожланиш йўли билан Рио конвенциясини тадбиқ қилиш учун миллий имкониятларни мустаҳкамлаш”, “Ўзбекистонда барқарор чорвачилик ривожини қўллаб-қувватлаш” каби яқинда бошланган “ёш” лойиҳалар Муқобил ривожланиш жабҳасида долзарб ва муҳим йўналишларни акс эттиради. “Қўриқхоналарда сураткашлик орқали қўриқланаётган табиий ҳудудлар миллий тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси шунингдек бошқа кўплаб лойиҳа ташаббуслари каби кенг амалий ва асосли аҳамиятга эга, келажак ривожи учун пойдевор яратаётир.

Наталья Шивалдова
 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010