| |
|
|
Биохилма-хилликка қирон келтирадиган хавфлардан бири ноёб ва йўқолаётган флора ва фауна турларини овлаш ва савдо қилишдир. Ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сотилиши ҳатто қурол билан савдо қилишдан ҳам ўтиб кетиб, наркотик моддалар савдосидан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан ноқонуний савдо қилишдан тушадиган фойда 500дан 1000 фоизгача бўлиб, йиллик оборот дунё бўйлаб 10 миллиард АҚШ доллари атрофида экан. Товар айирбошлашнинг асосий қисми қонундан ташқарида амалга оширилади. Атроф-муҳитни асраш бўйича кўплаб халқаро шартномалар, битимлар ва конвенциялар орасида кўпроқ амал қилинадигани 1973 йилда тузилган Йўқолиш хавфи остида қолган ҳайвонот ва ўсимликлар турлари билан савдо қилиш халқаро Конвенцияси (СИТЕС) дир. Ўсимлик ва ҳайвонат ноёб турларини сақлаш мақсадида Конвенция СИТЕСга аъзо мамлакатлар давлат чегараларидан шундай турларнинг ўтишини назорат қилади. Ўзбекистон бу конвенцияга 1977 йилдан бери аъзо. СИТЕС Конвенциясига 34 мингта объектни ўзида жамлаган учта илова киритилган. Биринчи иловага қирилиб битиш хавфи остида қолган, савдоси бу турларнинг яшашига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган, истисно ҳолатларда рухсат бериладиган хиллари киритилган.
Чамаси бизнинг Ўзбекистонда ҳам “ҳайвонат дунёсининг ҳақиқий ишқибозлари” чиқиб қолди, сабаби Банкокдан Тошкентга келиб тушган ноёб юк айнан уларга аталган эди. Тошкент аэропортининг божхонаси ходимлари томонидан таркибида жуда ноёб ҳайвонлар тури бор юк ушланди. Бу жониворлар у ердан ҳеч қандай кузатув, рухсат ва идентификацион ҳужжатларсиз юборилган. Жониворлар аэропорт биносидан пойтахт ҳайвонат боғига зоологлар қарамоғида бўлиш учун жўнатилди. Мутахассислар жониворларни кўздан кечириб роса таажжубга тушишди, унда бир жуфт Семиз лор (маймун), 7 нафар сариқ тожли Какаду, 10 нафар Майна қушлари бор эди. Контрабанда йўли билан келтирилган юкда яна бир жуфт “мушуксимон”лар бор эди. Уларни кўриб мутахассислар ўз кўзларига ишонмадилар. Текширувдан сўнг маълум бўлдики, уларнинг олдида СИТЕС конвенциясининг биринчи Иловасига киритилган, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган ҳайвонат дунёсининг жуда кам учрайдиган вакиллари экан. Мушукчалар сурма ранг леопардларнинг болалари экан. Дастлабки кузатувлар натижасида мушукчалар ёввойи табиатда ушланган бўлиб, шу вақтга қадар тутқинликда сақланган. Эркаги оғир ва ёввойисифат, тор каталакда ушлангани ва узоқ вақт учгани боис тушкунликка тушгани кўзга ташланиб турибди. Қиз мушук эса, аксинча, муомалага мойиллигини намойиш қилиб, ўйноқи ҳулқини кўрсатди. Ҳар бир шўх мушукча мисол у сайрайди, айланади, оёқдан тортади ва ҳайвонат боғи ходимларининг оёқ кийимини тишлашга уринади. Мушукчаларнинг ёши тахминан 3-5 ойларда. Сурма ранг леопардлар морфологик ва экологик хусусиятларга эга, шунинг учун улар майда ва йирик мушуклар ўртасида ўткинчи аҳамиятли алоҳида турга ажратилади. Оғирлиги 16дан 23 кг.ни ташкил қилади. Ўз номига хилоф равишда бу йиртқич леопардларга тўғридан-тўғри ҳеч қандай алоқага эга эмас. Танаси чўзиқ эгилувчан, узунлиги 62-103 см, оёқлари калта, дарахтларга чиқиш учун қулай, кенг панжали ва қаттиқ яланғоч қадоқли. Сурма ёки сариқ рангдаги қалин юнги кенг ва ингичка, четлари ўртасидан ёрқин тус билан ажралиб турадиган айлана, овал айлана ва нақшлар билан қопланган. Сурма ранг леопард Непалдан Жанубий Осиёда, Сиккима, Жанубий Хитой (Хайнань ва Тайванларни қўшиб) жанубдан то Суматри ва Калимантангача тарқалган. У асосан дарахтларда умр кўрувчи, қалин ўрмонлар, қуюқ бутазор ва ботқоқликларнинг типик соҳибидир. Тунда у чаққонлик билан дарахтларга чиқади ва шохдан шохга сакрайди, айни чоқда узун думлари мувозанатни сақлашга хизмат қилади. Баъзан у ўз ўлжасига осилиб тушган навдалардан сакрайди, кўп ҳолатда ерда ҳам ташланади. Сурма ранг леопард қушлар билан ов қилишга ихтисослашган, лекин у маймун, чўчқа, кийик, эчки, жайра ва ёш буқаларни ҳам овлайди.
Чамаси, жуда кўп жониворларнинг ноёблиги ва гўзаллиги уларнинг ер юзида тур сифатида яшаши ва сақланиши учун асосий хавф бўлади. Статистиканинг кўрсатишича “табиатни ардоқлайдиган”лардан тушадиган буюртмаларни бажарадиган браконьерлар армияси йилдан-йилга кенгаймоқда. Талаб таклифни барпо қиляпти. Қушлар, ёввойи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар ва балиқлар расм бўлган экзотиканинг асирига айландилар. Улар жон кечириш учун қувонч бағишлаши, интерьерларни безаши, хўжайинининг обрўсини тасдиқлашлари талаб қилиняпти. Жонли табиат бағридан ноқонуний тарзда тутиб келтирилган, бозорлардан арзон нарҳга сотиб олинган жонзотларда на ҳужжат, на ҳуқуқ ва на яшаш учун имкон мавжуд. Бир сўз билан айтганда уй зоопаркига тушган тирик ўйинчоқлар тақдири фожиавий ва қайғулидир. Мисол учун уй зоопарки учун тутиб келтирилган ўша Семиз Лорларни қўлда боқиш жуда мушкул иш. Лорлар тунги ҳайвонлардир. Шунга кўра кундузги вақтда кўрсатилган хўжайинларининг ўйинқаро муносабатларига кўринишидан босиқ бўлсада, лекин жуда асабий муносабатда бўладилар. Бундан ташқари улар ҳаво даражасининг тушиб-чиқишини жуда ҳис чуқур қиладилар, уларга инфрақизил чироқлар остида яшаш қулайдир. Лекин ким ҳам ўз уйида тропик ёки экваториал жунгли ташкил қилгиси келарди? Яна лорлар темир қафасларини т ва овқат қолдиқларини ўткир ҳидли суюқлик билан белгилашни ёқтирадилар, шунингдек, озуқага жуда ўжарлар. Бир неча ой ўтмасданоқ тирик қўғирчоқлар ўз хўжаларини қувонтирмай қўядилар. Ихтисослашган боқувни олмай, ноқулай ва мос бўлмаган шароитда яшаб жониворлар касаллана бошлайдилар, тажовузкор бўлиб қоладилар, табиий гўзалликларини йўқотадилар ва тез орада нобуд бўладилар ёки кўчага улоқтириладилар. Яна ёввойи табиатда тутилган жониворлар шундай экзотик касалликларни тарқатувчиси бўладики, баъзан касалликни даволаб ҳам бўлмайди. Хонадон зоопарки билан яқин қўшничиликда яшаётган оила аъзоларининг соғлиғига таҳдид қилаётган бор хавфни саввур қилиш лозим.
Тошкент аэропортининг божхонасида “асрга тушган” жониворларни нима кутяпти? Иқлимга мослашиш ва кўникиш тадбиридан кейин Тошкент ҳайвонот боғи уларнинг уйи бўлиши аниқ. Керакли ва ихтисослашган боқувга эга бўлиши жониворларга яшаш имкони тақдим этилганига умид беради. Уларнинг бу ерда яшаши учун керакли шароит яратилади, овқатланиш рациони меъёрида бўлади, улар ҳақида энди Ҳайвонот боғининг мутахассислари – илмий ходимлар қайғурадилар.
Эколог-олимлар, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари, Ҳайвонат ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича республика давлат инспекцияси ҳамда жамоатчилик фикрни баён қилиб кўрсатилган хушёрлик, тезкорлик ва талабчанлик учун Тошкент Аэропорти Божхонаси контрабанда билан шуғулланадиган бўлим ходимларига миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Наталья Шивалдова
|
|