Март ойида Ўзбекистон ўрта мактаблари ўқувчилари орасида ўқишга ҳавас уйғотиш мақсадида “Сафар халтасидаги кутубхона” номли лойиҳа бошланади. Лойиҳа Тошкентдаги Гёте номли институт томонидан “Мактаблар - келажак шериклар” доирасида ташкил этилган ва ўтказилмоқда. Болалар, ўсмирлар ва катталар учун безатилган, ўнта турли мавзудаги китоблар ўз шаклига кўра кўчма кутубхонадек сафар халтасида немис тили дарсларини янада қизиқарли, мароқли ва замонавий қилиш мақсадида мактаблардан мактабларга юборилади. Чет тилини ўрганаётганда махсус адабиёт муҳим аҳамият касб этади, шунга кўра унга иккита бутун сафар халтаси ажратилиб, бирида ҳар хил соҳага тааллуқли, иккинчисида табиатга доир мавзудаги китоблар жамланган. Махсус китоблар агар бирорта фандан чет тили қўлланилса чет тили билимини табиий ўзлаштиришга шароит яратади. Улар бошқа кўплаб китоблар сингари хусусиятига кўра катталарга бағишланган, лекин кўргазмали ва жонли ифодавий услуби туфайли ёшларга ҳам жуда асқотаётир. Кашфиётлар, изланувчиларнинг тақдирлари, техник муаммолар ва ютуқлари билан булар яна ва яна долзарб мавзу бўлиб қолаётир. CLIL (Content and Language Integrated Learning) дастуридан кўптилли тарбия учун биз уларнинг аксарият қаттиқ қўлланмавий услубга асосланган чет тилини ўқитишнинг анъанавий усулларидан кўра истиқболли йўллар намойиш этаётганини биламиз. Кўп ҳолатда бутун дунёнинг хорижий тиллар дидактиклари тил мақсад ва вазифага йўналтирилган методик услублар бу йўл билан яна яратилаётганлиги шартига кўра бунга қўшиладилар.Махсус адабиётлар ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари билан боғлиқ. Ўқув жараёнидаги жамланув унинг автаномиясини талаб қилади. Улар машғулотларда бирорта фандан аҳамият касб этадиган кашфиётнинг стратегияси ва техникасини, изоҳлаш ва қиёслашни ўргатади. Шундай қилиб, мактаб қўлланмалари ва махсус адабиётлар боғланади. Китоблар “Ўзим ҳақимда”, “Ҳаёт тўғрисида”, “Саргузаштлар ҳақида”, “Табиат ҳақида”, “Оила ҳақида”, “Афсонавий”, “Сирлар тўғрисида”, “Нарсалар ҳақида”, “Тил ҳақида” ва “Ҳайвонлар ҳақида” мавзуларга бўлинади. Ҳозирги вақтда “Сафар халтасидаги кутубхона” Ўзбекистон Республикаси бўйлаб тарқатилган, таълим жараёни давомида мактаблардан мактабларга кўчади.
Р.Ибрагимов
|