«Ekologiya xabarnomasi» jurnaliga obuna davom etmoqda. Obuna nashrimiz: 910
          [ uz | eng | ru ]
         

 

 
10 февраль
 

Қорақалпоғистон Республикасида БССТнинг лойиҳаси амалга оширилмоқда

 
 

 

 

Германиянинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш Федерал Вазирлиги иқлим муҳофазаси халқаро ташаббуси доирасида Жанубий-Шарқий Европа ва Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитига саломатликни мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмоқда. “Иқлим ўзгариши оқибатларидан саломатликни муҳофаза қилиш” лойиҳасининг амалга ошиши эса “Орол муаммолари ва уларнинг аҳоли генофонди ҳамда ўсимликлар дунёсига таъсири” мавзуидаги халқаро анжуман резолюцияси талабларини бажариш билан боғлиқ бўлиб, лойиҳаги вазифалар Қорақалпоғистон Республикасида тўла-тўкис ижро этилишига БССТнинг Европадаги ҳудудий бюроси масъул ҳисобланади. Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг ҳудудий бошқармаси, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва Давлат санитария эпидемиология маркази ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Иқлим ўзгаришига саломатликни мослаштириш Миллий режаси турли ташкилотлар иштирокида аниқланган хавфлар асосида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Унда атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт, савдо, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни қўллаб-қувватлаш, экологик тоза технологияларни ҳаётга жорий этиш, табиатга бўлган муносабат ҳамда қонунчиликка оид тавсиялар берилади,- дейди “Иқлим ўзгариши оқибатларидан саломатликни муҳофаза қилиш” лойиҳаси координатори Нина Низаматдинова. Бугунги кунда Қорақалпоғистонда иқлим ўзгаришининг специфик таҳдидлари ўрганилган ва шошилинч чораларни талаб этмоқда. Масалан, шу ҳудуд ҳавосининг сифат даражасини таҳлил қилиш ва бўлажак хавфларни аниқлаш имкониятини ошириш лозим. Чанг бўронлари ўткир респироатор касалликларни келтириб чиқарувчи ва авж олдирувчи муҳим манбадир. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бошқармаси чанг бўронлари ҳамда об-ҳаводаги бошқа ўзгаришлар хусусида аҳолини ОАВлари орқали хабардор қилмоқда. Шу ўринда аҳолини кутилиши мумкин бўлган таҳдидлардан эрта хабардор қилиш аъло даражада йўлга қўйилгани билан, бу борада зарур чораларни кўрилмаса бошланган иш самарасиз бўлишини таъкидлаш даркор. Ҳозирда чанг бўронлари ҳақидаги прогнозлар билан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ўртасида ўзаро алоқа йўқ. Шу боис ҳам мазкур лойиҳа ёрдамида аҳолига керакли ахборот ҳамда ахборот тизимлари ишини қандай яхшилаш мумкинлигини ҳам ўрганилади. Ҳаво сифатининг таҳлили билан Қорақалпоғистон Республикаси ДСЭНМ ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази шуғулланади. Энг аввало, ушбу лойиҳа ўсиб келаётган авлодни соғломлаштиришга йўналтирилади. Негаки, ўткир ичак инфекциялари ва респиратор касалликлар билан хасталанганларнинг аксарияти ёш болалардир. Хусусан, Ўзбекистонда ўткир ичак инфекциялари билан касалланганларнинг 98 фоизини 2 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар юқумли касалликлар бўйича хавфли гуруҳга киради. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, Қорақалпоғистон аҳлосининг саломатлигига бевосита таъсир кўрсатувчи омилларнинг энг муҳими овқатланиш даражасидир (27 % болалар ўсиш ва ривожланишдан ортда қолмоқда). Шу боис ҳам ушбу лойиҳа доирасида тиббиётчилар учун болаларни овқатлантириш ҳамда ўсиш ва ривожланишини таҳлил қилиш бўйича тренинглар ўтказилиши баробарида 5 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларнинг овқатланиш даражаси ўрганилади.

Алена Аминова

 

 

Счетчик посещений Counter.CO.KZ
Rambler's Top100

 

  Design by "Chinor ENK" , Copyright © 2006-2010